RU

Последние новости

00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  3 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  7 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  259 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  2 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  6 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  2 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  9 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34

Жорий йилда “Қўқон-1912га қайтган Филип Раевац билан суҳбат Новости

Жорий йилда “Қўқон-1912га қайтган Филип Раевац билан суҳбат

Баҳтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги “Қўқон-1912” жамоаси янги мавсум олдидан таркибини сезилари даражада кучайтириб олди.

Трансферлар ойнаси вақтида фаол клубларимиздан бири бўлди десак янглишмаймиз.Боиси, жамоа бу йил олдига ҳар йилигига қараганда юқорироқ мақсадларни қўйган. Бундан бир неча мавсум олдин қўқонликлар таркибида ёрқин ўйинлар ўтказган, қатор голлари билан мухлислар қалбидан жой олган сербиялик ҳужумчи Филип Раевац жамоага қайтди. Суперлига 3-турдан жой олган “Суғдиёна”га қарши баҳсдан сўнг футболчини футболчини суҳбатга тортдик. 

- Филип, “Қўқон-1912”га қайтишга қайси омиллар сабаб бўлди? Нима мажбур қилди?

- Мен иккинчи бор мазкур клуб сафига қўшилдим. Хурсандчилигим чексиз. Биринчи бор тўп тепган мавсумимда кўплаб голлар ургандим. Биз биринчи даврада совринли ўринлар учун курашган эдик. Сўнг 2018 йил бошида менга “Бунёдкор”нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Миржалол Қосимовдан таклиф бўлди. Қўқонга қайтишимга ажойиб жамоа, жонкуяр мухлислар, меҳрибон мураббийлар штаби сабаб бўлди. Бу жамоанинг ишқибозлари мени жуда яхши қарши олди. 2017 йил биринчи даврани иккинчи ўринда якунлаганмиз. Ажойиб мавсум бўлганди. Буни яна бир бор такрорлашга уринамиз. 

- Эшитшимизга қараганда Бахтиёр Ашурматов АГМКда ишлаётган пайтида сизга қизиқиш билдирган экан...

- Ҳа. Нисбатан тўғри. Мен “Бунёдкор” сафида ҳаракат қилаётган давримда АГМКга кўплаб голлар урганман. Адашмасам, қайсидир баҳсда мен олмалиқликлар дарвозасига иккита тўп киритдим. Натижада, менга Баҳтиёр Ашурматов томонидан таклиф бўлди. Аммо, мени пойтахт жамоаси текинга қўйиб юборишни истамади. Мана, тақдир экан ушбу мутахассис билан бирга ишлаш имконияти пайдо бўлди. Мен уни ҳурмат қиламан, ҳар қандай қарорини тушунаман. Баҳтиёр Ашурматов менга ишонишини, жамоага ёрдам беришимни такидлади. 

- “Локомотив”га улкан умидлар билан ўтгандингиз. Сиздан мураббийлар штаби, мухлислар кўп нарса кутганди. Бироқ, 7та ўйинда 1 гол ҳужумчига хос натижа эмас...

- Менга ўйин амалиёти ва ўзимни кўрсатишим учун вақт беришмади. Икки йил Қўқон ва пойтахтда жами 18та гол урдим, ассистентлик қилдим. Ёмон натижа қайд этмадим. Миржалол Қосимовга кўп ишлашим, меҳнат қилишим ёққани сабаб мени “Бунёдкор”га чақирди. Ўйлайманки, бу йил мен ва жамоамиз учун энг яхши мавсумлардан бири бўлади. Мақсадимиз кучли бешликдан жой олиш. 

- Дейлик, 2017 ва 2018 йилларда “қалдирғочлар” таркибида рақобат яхши даражада бўлган. Клуб академияси тарбияланувчилари ҳам асосий таркибда тўп тепарди. Сизни кўп ҳолларда заҳирада қолишингиз рақобат билан боғлиқми?

- Мен рақобатдан қўрққанимда “Бунёдкор”га ўтмасдим. Ўзимни янги қирраларимни очиш, янги даражага чиқиш учун мураббий чорловини қабул қилганман. 

- Жамоадошингиз Иван Йосович сиз ҳақингизда жуда илиқ гаплар айтганди. У ҳимоя чизиғида ҳаракат қилади. Лекин, қишики йиғинлардаги ўртоқлик ўйинларида бир нечта тўп киритди....

- Иванни жуда яхши биламан. У жамоамиз ҳимоясини кучайтиришга қодир. Умуман барча чизиқларда юқори даражадаги ўйинчилар жамланган. 

- “Суғдиёна”га қарши кечган учрашувда уч очко расмийлаштирилди. Ғалаба ниманинг ҳисобига қўлга киритилди? Балки, рақибд руҳий томондан пасайиш кузатилгандир...

- Ҳисобдан ҳам кўриниб турибдики, ўйин осон бўлмади. Рақиб кутганимизданда жиддий қаршилик кўрсатди. Чунки, уларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Пенальтидан дарвозамизни ишғол қилишгач уларда ишонч пайдо бўлди. Шу сабаб олдинга ўтишга, босимни оширишга интилди. Биз эса ўзимиз яратган вазиятдан унумли фойдаландик. Майдонга чиқиб барчанинг ишончини оқлаганимдан хурсандман. Ҳар бир турда фойда келтиришга ҳаракат қиламан. 


Футболчи ҳақида тўлиқ маълумот.

Филип Раевац

Туғилган санаси ва жойи: 1992 йил, 21 июнь. Югославия, Валево шаҳри.

Бўйи: 186

Позицияси: ҳужмчи

Тўп тепган клублари: “Будучност”(Сербия), Единство( Сербия), “Крушик”(Сербия), “Колубара”(Сербия), “Железничар”(Сербия), "Сьярка"(Полша), “ОФК Белград”(Сербия), “Қўқон-1912”(Ўзбекистон), “Бунёдкор”(Ўзбекистон), “Локомотив”(Ўзбекистон), “ФК Инджия”(Сербия).


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика