RU

Последние новости

13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  1 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  4 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  16 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11

Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди Новости

Жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширишни "Олмалиқ" бошлаб берди

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Мазкур тест-синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тасдиқланган режа асосида мавсум давомида уч маротаба ўтказилиши режалаштирилган.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, клуб футболчиларини бу каби тест-синовларидан ўтказиш ўзбек футболида илк марта амалга оширилмоқда. Бу чора-тадбирлар футболчилар жисмоний ҳолатини яхшилашга, шу орқали терма жамоаларга кучли футболчиларни тайёрлашга хизмат қилади.

Суперлига клублари футболчиларидан қуйидаги тест-синовлари олинмоқда:

1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. "Yo-Yo" тест (Yo-yo тест ҳар 20 метрда жойлашган фишкалар оралиғида сигнал бўйича югуриш машқлари)

Кечада "Олмалиқ" жамоаси футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича синовлар топширди. Қолган жамоалар қуйидаги жадвал бўйича тест-синовлардан ўтишади:
"Машъал" - 20.12.2017
"Қўқон-1912" - 21.12.2017
"Навбаҳор" - 22.12.2017
"Цементчи" - 23.12.2017
"Металлург" - 25.12.2017
"Бухоро" - 25.12.2017
"Пахтакор" - 26.12.2017
"Бунёдкор" - 26.12.2017
"Қизилқум" - 27.12.2017
"Насаф" - 28.12.2017
"Локомотив" - 29.12.2017

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика