RU

Последние новости

09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   1 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  4 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   9 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3

Йил ўйинчиси Артур Геворкян!? Лекин, бу факт!!! Новости

Йил ўйинчиси Артур Геворкян!? Лекин, бу факт!!!

2013- йил Олий лига баҳслари ҳам тобора ўз поёнига етиб бормоқда. Бу йилги Олий лигадаги энг кутилмаган (балки кутилган) ҳолат сифатида Пахтакор ПФКнинг совринли ўринлардан қуруқ қолганини кўрсатиш мумкин.
Яққол ажратиб кўрсатадиган бошка ҳодиса бу йил ПФЛда кўзга ташлангани йўқ (балки сиз бошқача ҳисоблашингиз мумкин). Ўша "эски ҳаммом, эски тос".

Мен асосий эътибор қаратмоқчи бўлган ҳолат - "Йил ўйинчиси" ва "Йил мураббийи" совриндорларини аниқлаш жараёнидир. Ҳар йили республикамизда спорт соҳасида фаолият юритаётган ОАВ ходимларининг 9 ой (март- ноябрь) давомида берган овозлари йил охирида сарҳисоб қилиниб, юқоридаги йўналишлар бўйича совриндорлар аниқланади. Октябрь ойи лауреатлари ҳам эълон қилинди. Шу давргача ким қанча балл тўплади ва кимнинг имкониятлари юқори? Ушбу кичик статистик пост орқали шу саволларга жавоб топамиз. Ушбу статистикани тайёрлашда ПФЛнинг расмий сайти маълумотларидан фойдаланилди.

Дастлаб март-октябрь ойларидаги энг яхши футболчилар ва уларнинг жамғарган баллари.

МАРТ

Футболчи
ФК
Балл
1
Фарҳод Тожиев
«Локомотив»
37
2
Александр Пишчур
«Бунёдкор»
19
3
Маъмур Икромов
«Металлург»
10
4
Хайрулла Каримов
«Бунёдкор»
10
5
Олег Зотеев
«Бунёдкор»
9

АПРЕЛЬ

Футболчи
ФК
Балл
1
Акмал Холматов
«Локомотив»
20
2
Александр Пишчур
«Бунёдкор»
19
3
Фарҳод Тожиев
«Локомотив»
16
4
Рўзим Аҳмедов
«Навбаҳор»
9
5
Ғулом Ўрунов
«Пахтакор»
7

МАЙ
1
Артур Геворкян
«Насаф»
43
2
Фарҳод Тожиев
«Локомотив»
38
3
Александр Пишур
«Бунёдкор»
13
4
Рўзимбой Аҳмедов
«Навбаҳор»
10
5
Шоҳруҳ Гадоев
«Насаф»
9

ИЮНЬ

Футболчи
ФК
Балл
1
Артур Геворкян
«Насаф»
25
2
Сирожиддин Сайфиев
«Динамо»
10
3
Фарҳод Тожиев
«Локомотив»
9
4
Александр Пишур
«Бунёдкор»
8
5
Азамат Алланиёзов
«Насаф»
5

ИЮЛЬ

Футболчи
ФК
Балл
1
Акмал Холматов
«Локомотив»
20
2
Олег Зотеев
«Бунёдкор»
14
3
Зафар Полвонов
«Олмалиқ»
14
4
Сардор Мирзаев
«Нефтчи»
12
5
Артур Геворкян
«Насаф»
7
5
Абдураззоқ Жўраев
«Навбаҳор»
7

АВГУСТ

Футболчи
ФК
Балл
1
Артур Геворкян
«Насаф»
32
2
Зафар Полвонов
«Олмалиқ»
19
3
Александр Пишур
«Бунёдкор»
14
4
Илҳом Юнусов
«Насаф»
13
5
Жамшид Искандеров
«Пахтакор»
8

СЕНТЯБРЬ

Футболчи
ФК
Балл
1
Александр Пишур
«Бунёдкор»
20
2
Носир Отақўзиев
«Нефтчи»
15
3
Шаҳзодбек Нурматов
«Металлург»
14
4
Илҳом Юнусов
«Насаф»
7
5
Андрей Мелничук
«Динамо»
6
5
Фаррух Шотурсунов
«Динамо»
6

ОКТЯБРЬ

Футболчи
ФК
Балл
1
Артур Геворкян
«Насаф»
30
2
Азамат Алланиёзов
«Насаф»
11
3
Илҳом Юнусов
«Насаф»
10
3
Александр Пишур
«Бунёдкор»
10
4
Ислом Тўхтахўжаев
«Локомотив»
8
5
Зафар Полвонов
«Олмалиқ»
7

Саккиз ойлик натижаларни умулаштириб, қўйидаги қўйидаги жадвалга эга бўламиз*:

Футболчи
ФК
Балл
КБРҚЭС*
1
Артур Геворкян
«Насаф»
137
5
2
Александр Пишчур
«Бунёдкор»
103
7
3
Фарҳод Тожиев
«Локомотив»
100
4
4
Акмал Холматов
«Локомотив»
40
2
5
Зафар Полвонов
«Олмалиқ»
40
3
6
Илҳом Юнусов
«Насаф»
30
3
7
Олег Зотеев
«Бунёдкор»
23
2
8
Рўзимбой Аҳмедов
«Навбаҳор»
19
2
9
Азамат Алланиёзов
«Насаф»
16
2
10
Носир Отақўзиев
«Нефтчи»
15
1
11
Шаҳзодбек Нурматов
«Металлург»
14
1
12
Сардор Мирзаев
«Нефтчи»
12
1
13
Маъмур Икромов
«Металлург»
10
1
14
Сирожиддин Сайфиев
«Динамо»
10
1
15
Хайрулла Каримов
«Бунёдкор»
10
1
16
Шоҳруҳ Гадоев
«Насаф»
9
1
17
Жамшид Искандеров
«Пахтакор»
8
1
18
Ислом Тўхтахўжаев
«Локомотив»
8
1
19
Абдураззоқ Жўраев
«Навбаҳор»
7
1
20
Ғулом Ўрунов
«Пахтакор»
7
1
21
Андрей Мелничук
«Динамо»
6
1
22
Фаррух Шотурсунов
«Динамо»
6
1

*Бу жадвал фақатгина кучли бешлик рўйхатида қайд этилган 
футболчиларнинг
натижалари асосида ҳосил қилинган.


**КБРҚЭС- кучли бешлик рўйхатида қайд этилишлар сони

Юқоридаги натижаларни таҳлил қилган ҳолда қуйидаги бирламчи хулосаларни олиш мумкин:
1. Йил давомида тўпланган баллар асосида хулоса қиладиган бўлсак, дастлабки учта футболчига Акмал Холматов ҳам, Зафар Полвонов ҳам умуман ета олишмайди.

2. Юқори учликка этибор қаратадиган бўлсак, Артур Геворкянни “Йил ўйинчиси” маълум соврини билан бемалол табрикласак ҳам бўлаверади. Ноябрь ойи натижалари ҳали эълон қилинмаган бўлсада, Олий Лиганинг 25- тур ўйинлари ноябрь ойида ўтказилганлиги ва Насафнинг ушбу турда асосий рақиби Бунёдкор устидан қозонган ғалабасида Артур Геворкяннинг қўшган ҳиссасини ҳисобга оладиган бўлсак, унга ноябрь ойида ҳам маълум маънода балл йиғишига замин яратади. Шунингдек, юқоридаги натижаларга эътибор ташласангиз март, апрель ва сентябрь ойларида кучли бешлик орасида Геворкяннинг номи йўқ, Пишчур эса фақатгина июль ойи қайд этилмаган. Яъни кучли бешликка кирмаган ойларида ҳам бу футболчилар маълум маънода балл йиғишган, лекин кучли бешликка кириш учун етарли бўлмаган бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳам  кўп эҳтимоллик билан Геворкяннинг қўшимча балл олиш имкониятлари кўпроқ. Ҳар ҳолда тоғ бўлмаслиги мумкиндир, лекин тома-тома деганларидек...

3. Масаланинг бошқа жиҳатига этибор берадиган бўлсак, чемпионлик масаласи ҳали ҳал этилмаган (ушбу пост 07.11.13 санасида ёзилган), агарда сўнгги турда Бунёдкор чемпионликка эришса ва бунда Пишчур ўзининг голлари билан ҳисса қўшадиган бўлса, Пишчур яхшигина балларга эга бўлиши мумкин. Геворкян билан Пишчур орасида 34 балл фарқ бор. Бу маълум маънода Пишчурга бу фарқни енгиш жуда қийин бўлади. Буни энди сўнги турда кузатишимиз мумкин.
4. Фарҳод Тожиев учинчи ўринда муқим жой эгаллаши аниқ. Сабаб ҳаммага маълум. 

Бирламчи хулосалар асосида шунақа қизиқ ҳолатна кузатамизки, “Йил ўйинчиси” тўплаган баллар бўйича аниқланадими ёки лауреатга эгалик сони бўйича? Бунга сабаб сифатида саккиз ой давомида Александр Пишчур бир марта , Акмал Холматов икки марта ой лауреатлари бўлишганини кўрсатишимиз мумкин. Бироқ жамғарилган баллар орасидаги фарқ жуда катта. Холматов назарий жиҳатдан ҳам бунга ета олмаса керак. Агарда ноябрь ойида Пишчур ҳам, Холматов ҳам ой лауреатини ололмаса, унда қайси бири юқорироқ ўринга муносиб? Йил давомида бир маромда ўйин кўрсатган ўйинчими ёки қўп маротаба лауреат олган ўйинчи?

Иккиламчи хулоса сифатида шуни айтишимиз мумкинки, юқоридаги ҳолатда Пишчур юқори ўринга муносиб кўрилса, унда Холматовга нисбатан маълум маънода адолатсизлик бўлиши тайин. Ахир, ғалаба барибир ғалаба. Йил давомида лауреат олган ўйинчилар бирма бир келтириб ўтаман:
 Ой
 Футболчи
ФК
Март
Фарҳод Тожиев
«Локомотив»
Апрель
Акмал Холматов
«Локомотив»
Май
Артур Геворкян
«Насаф»
Июнь
Артур Геворкян
«Насаф»
Июль
Акмал Холматов
«Локомотив»
Август
Артур Геворкян
«Насаф»
Сентябрь
Александр Пишур
«Бунёдкор»
Октябрь
Артур Геворкян
«Насаф»
 
Агарда лауреатга эгалик қилишлар сони (ЛЭҚС) бўйича ҳисобланадиган бўлса ўринлар тақсимоти қўйидагича бўлади:

 
 Футболчи
ФК
ЛЭҚС
1
Артур Геворкян
«Насаф»
4
2
Акмал Холматов
«Локомотив»
2
3
Александр Пишур
«Бунёдкор»
1
4
Фарҳод Тожиев
«Локомотив»
1

Кўриб турганингиздек Геворкяннинг имкоянияти 100% (ҳаттоки, ноябрь ойида ой лауреатини ололмаган тақдирда ҳам). Агар Пишчур ноябрь ойи лауреатлигини олса, иккинчи ўринга кўтарилиши табиий, акси бўлса Холматов Пишчурга қараганда муносиброқ бўлади.
Нима бўлганда ҳам, дастлабки хулосаларимизга эртага бўладиган ўйинлар ва ПФЛнинг йил охиридаги хулосаси якун ясайди. Олий Лигани кузатишда давом этамиз...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика