Жепаров 6 йиллик танаффусдан сўнг олий лигада гол урди
16 апр 2016 07:28
Новости
Жепаров 6 йиллик танаффусдан сўнг олий лигада гол урди
"Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров олий лиганинг 5-турида "Машъал" дарвозасига пенальтидан тўп киритди.
Шундай қилиб, Жепаров 6 йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон чемпионатида рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди. Сўнгги бор 2010 йил 5 июнь санасида "Бунёдкор" сафида Тошкентда "Машъал"га қарши баҳсда гол урган Сервер орадан 6 йил ўтиб яна айнан Муборак клуби билан баҳсда ўзини кўрсатди.
Комментарии