RU

Последние новости

09:36«Нефтчи» яна бир бомба трансферни амалга ошириши мумкин  4 09:10Криштиану Роналдунинг келажаги маълум  0 08:40Ҳусановни 40 миллионга сотиб олаётган «Ман Сити» бразилиялик ҳимоячига қанча тўлаётгани маълум  3 08:09Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов: «Бухоро» ўз стадионида ўйнаши керак»  8 07:41Ўтган мавсум ЦСКАда ўйнаган футболчи фаолиятини «Шўртан»да давом эттиради  8 03:2330 йиллик турмушдан сўнг Гвардиола хотини билан ажрашди  8 03:07ЛаЛига. "Сосьедад" япониялик футболчиниг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди  0 02:58А Серия. "Фиорентина" меҳмонда ютқазиб қўйди  0 02:10"Бунёдкор" собиқ мураббийи қўл остида тўп тепган, Алиссон Бекерга яқин қариндош бўлган ҳамда сигир соғишни қойиллатадиган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  9 22:46"Реал"нинг апелляцияси рад этилди  9 22:12FA "адолат" ҳақидаги пости учун МЮни жазоламайди  1 21:51"Нефтчи" Ашурматов учун "Рубин"га 500 минг доллар тўлашга тайёр  31 20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  3 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0

Женк Тосун, Бурак Йилмаз ва Чалханоглу бугун ўйнамайдими? Шенол Гунеш иштирокидаги матбуот анжумани Новости

Женк Тосун, Бурак Йилмаз ва Чалханоглу бугун ўйнамайдими? Шенол Гунеш иштирокидаги матбуот анжумани

Бугун Туркия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Кеча учрашувдан Эктор Купер ва Темурхўжа Абдухолиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Туркия терма жамоаси мураббийи ва футболчиси қатнашган анжуман эса кечқурун Белекдаги "Regnum Carya Golf & Spa Resort" меҳмонхонасида ташкиллаштирилди. Унда бош мураббий Шенол Гунеш ва терма жамоа аъзоси Мериҳ Демирал иштирок этди.


Маълумот учун Туркия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро илк бор тўқнаш келишади. Ўз навбатида Туркия миллий терма жамоаси биринчи марта Аланьядаги "Аланья стэдиум"да тўп тепади. Демак, махаллий мухлислар орасида учрашувга қизиқиш катта бўлади. Ҳар ҳолда яна қачон бош жамоа бу стадионда ўз ўйинини ўтказади номаълум.

"Биз ажойиб ўйин кутаяпмиз, албатта биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз", - деб гап бошлади Шенол Гунеш.


"Мен ушбу ўйинга 100% имкониятимизни беришимизни хоҳлайман. Ўйинда фақатгина ўйинчиларнинг даражаси ютишини истамаймиз. Қандайдир етишмовчилик ёки хатолар бўлиши мумкин.

Биз ўзбеклар билан бегона эмасмиз, биз қардош халқлармиз ва дўстона муносабатдамиз. Ўзбекистонга қарши Женк Тосун ва Озан Кабак ўйнамайди. Ҳасан Али, Маҳмут Текдемир ва Окай Ёкушлу соппа-соғ деёлмайман. Бурак Йилмаз ва Ҳоқон Чалханоглу ҳам таркибда бўлмайди. Ёш Абдулқодир Омур тайёр бўлса ўйнаши мумкин, Эмре Белезоғлу ҳам ўйнаши мумкин. Мен майдонда кўпроқ югурадиган ўйинчиларни тушираман, бу биз хоҳлаётган мавзу."


Ўз навбатида Мелиҳ Демирал ҳам фикрларини билдириб ўтди: "Мен Францияга қарши ўйиндан олдин Гризманн, Мбаппе, Жируларнинг ўйинини кузатиб чиқиб тахминий тайёргарлик учун хулосага келишим мумкин. Бу биз учун жуда муҳим баҳс ва умид қиламан биз унда ижобий натижага эриша оламиз. Эртага эса (матбуот анжумани кеча кечқурун ўтказилган) бизда олдиндаги икки ўйинга тайёрланиб олиш учун беллашув бўлади. Яхши имтихон. Биз Франция ва Исландияга қарши учрашувлардан олдин энг яхши тайёргарликка эга бўлишни хоҳлаймиз".


Кеча Туркия терма жамоаси Шенол Гунешнинг туғилган куни эди. Тажрибали мутахассис 67 ёшни қарши олди. Кечаги матбуот анжуманидан кейин махаллий журналистлар Гунешга махсус торт совға қилишди. Мураббий ширинликни кесиб йиғилганларга тарқатди.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика