RU

Последние новости

07:33Расман: Симоне Инзаги “Ал Ҳилол“ бош мураббийи  0 06:11БАА - ЎЗБEКИСТОН! Бугун терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  26 02:35БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ  4 02:05Роналдунинг голи Португалияни Миллатлар лигаси финалига олиб чиқди  55 01:15"Милан" Рейндерс трансферидан кутилган маблағни ишлаб ололмайди  0 00:50Невилл МЮга қандай футболчилар кераклигини айтди  1 00:17"ESPN" айни пайтдаги энг кучли марказий ҳужумчилар рейтингини тузди  3 23:36Ўзбекистон олимпиячилари ўртоқлик ўйинида Францияга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  84 23:10"Ал Ҳилол" Инзагига қанча бонус тўлаши маълум бўлди  0 22:50Месси Чилига қарши ўйинда асосий таркибда ўйнайдими? Скалони жавоб берди  8 22:27Конате: "Мбаппе ақлбовар қилмас мавсумни ўтказди"  21 21:58"Ман Сити" Шеркига альтернатив топиб қўйди  0 21:41Ўзбекистон терма жамоасининг қувноқ кайфиятда ўтган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  4 21:15Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши баҳс олиб боради. Французлар таркибини ўрганамиз  13 20:53"36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз улар учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз". Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокидаги матбуот анжумани  34

ЖЧ саралаш. Осиё. 27 январгача танаффус Новости

ЖЧ саралаш. Осиё. 27 январгача танаффус

16 ноябрь куни Осиёда ЖЧ саралаш босқичининг учинчи раунд 6-тур учрашувлари ўтказилди.

Шундай қилиб расман иккинчи даврага старт берилди. Иккинчи давра бошида жамоалар 1-турдаги рақиблари билан такрор куч синашишди, бунда фақат уй ва меҳмон жамоа ўзгарди.  

"A" гуруҳидаги вазият. 6-тур натижалари

Ироқ - Жанубий Корея 0:3

Биринчи ўйинда: Жанубий Корея - Ироқ 0:0


Сурия - Эрон 0:3

Биринчи ўйинда: Эрон - Сурия 1:0 


Ливан - БАА 0:1

Биринчи ўйинда: БАА - Ливан 0:0


Саралашнинг илк турида Жанубий Корея ўз майдонида Ироқ билан 0:0 ўйнаганди. Доҳада кечган жавоб баҳсида Сон Хёнг Мин жамоадошлари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ўйинни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошқариб борди ва айтиш мумкинки, у ўйинни юқори савияда бошқарди. 

Эрон Сурияни ҳар иккала баҳсда мағлуб этди. Бунинг устига ўз дарвозасидан гол ўтказмади. БАА илк учрашувда Ливанни енга олмаганди. Сафарда кечган беллашувда амирлик футболчилари 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. 

Гуруҳда Эрон 16 очко билан пешқадамлик қиляпти ва бу жамоани бир оёғи билан жаҳон чемпионатида десак бўлади. Иккинчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида эса 14 очко бор. 

7-тур учрашувлари. 27 январь

Эрон - Ироқ

Ливан - Жанубий Корея

БАА - Сурия



"B" гуруҳидаги вазият. 6-тур натижалари

Хитой - Австралия 1:1

Биринчи ўйинда: Австралия - Хитой 3:0


Уммон - Япония 0:1

Биринчи ўйинда: Япония - Уммон 0:1


Вьетнам - Саудия Арабистони 0:1

Биринчи ўйинда: Саудия Арабистони - Вьетнам 3:1


Ўз майдонида Хитойни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Австралия сафарда бу жамоа билан 1:1 ўйнади. Умуман Австралия охирги учта баҳсдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунинг натижасида Япония гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олди. 

Чунки японлар сафарда Уммонни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтишди. Бу жамоа ўз майдонида Уммонга кутилмаганда ютқазиб қўйганди. Ва орадан кўп ўтмай, Япония терма жамоаси ўз мавқеини тиклаб олди. Саудия Арабистони эса иккала ўйинда ҳам Вьетнамни деярли қийинчиликсиз мағлуб этди. 

Гуруҳда Саудия Арабистони 16 очко билан биринчи ўринда боряпти. Фақат Австралия билан қўлга киритилган дурангни ҳисобга олмасак, саудияликлар бешта беллашувда зафар қучишди. Иккинчи ўринга кўтарилиб олган Япония эса 12 очко тўплади.  

7-тур учрашувлари. 27 январь 

Япония - Хитой

Австралия - Вьетнам

Саудия Арабистони - Уммон

P.S. Шундай қилиб навбатдаги тур баҳслари 27 январь куни ўтказилади. Саралаш босқичи тугашига эса 4 тур қолди.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика