RU

Последние новости

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  1 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  5 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  2 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз? Новости

ЖЧ саралаш олдидан. 5 сентябргача нима қиламиз?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичини ўз майдонида КХДРга қарши баҳс билан бошлайди.

Бу ўйин 5 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. 5 июлдан ўтиб олдик, тез орада 5 август келади ва қарабсизки 5 сентябрга ҳам яқинлашиб қолган бўламиз.

Бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалнинг яна иккита учрашувидан сўнг расман биринчи давра якунланади ва августга қадар ўйинлар бўлмайди. Июлда фақат Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учта расмий беллашувда майдонга тушади:

24 июль. Ўзбекистон - Испания
27 июль. Ўзбекистон - Миср
30 июль. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси




Суперлига клублари учун иккинчи давра 2 августдан бошланади. Яъни, 14-тур ўйинлари 2-3-4 августга қўйилган. Шунингдек 6-7 ва 13-14 август кунларига Ўзбекистон Кубогининг 1/4 финал учрашувлари белгиланган. Августдаги тақвимни тушунарлироқ кўринишда келтириб ўтамиз.

2-3-4 август. Суперлига 14-тур
6-7 август. Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал
9-10-11 август. Суперлига 15-тур
13-14 август. Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал
16-17-18 август. Суперлига 16-тур
23-24-25 август. Суперлига 17-тур
28-29 август. Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал

Агар тавқимда ўзгариш рўй бермаса август ойидаёқ Кубок финалчилари ким бўлишини билиб оламиз. Финал эса 5 октябрга белгиланган. Шундай қилиб келаси ой Суперлигада 4та тур ва Кубокнинг иккита босқич ўйинлари ўтказилади.

Бу дегани миллий жамоа августда ҳеч қанақасига ўртоқлик учрашуви ўтказа олмайди. Биринчидан тақвим тиғиз, иккинчидан августда ФИФА кунлари йўқ. ФИФА кунлари 2 сентябрдан бошланади ва 10 сентябрга қадар давом этади.

Суперлигада 17-турнинг охирги ўйини 25 август куни бўлиб ўтишини ҳисобга олсак, маҳаллий футболчилар 26-27 августдан терма жамоа жамоа базасига йиғилиши мумкин, шунда ҳам Кубокнинг ярим финал босқичида ўйнайдиганлар терма жамоага кела олмайди.




Катта эҳтимол билан легионерлар 2 сентябрдан терма жамоа таркибига қўшилишни бошлайди. Уч кунлик машғулот ва қарабсизки илк расмий ўйин. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ саралаш 3-босқичидан ўрин олган дастлабки баҳсни 5 сентябрь куни ўз майдонида КХДР (Шимолий Корея)га қарши ўтказади. 10 сентябрь куни эса Бишкекда Қирғизистон меҳмони бўламиз. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар иккала расмий ўйинни ўртоқлик учрашувисиз ўтказишимизга тўғри келади.

P.S. Мавзуга доир кейинги мақола дастлабки рақиб - КХДР ҳақида бўлади.

Х.Холиқов


Муаллифнинг олдинги мақолалари 

Ҳал қилувчи саралаш олдидан: Уйда бошлаб уйда тугатиш устунлик берадими?         

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика