RU

Последние новости

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  34 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  16 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  24 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

ЖЧ саралаш баҳслари Баҳрайнда ўтказилиши ҳамон эронликларнинг жаҳлини чиқармоқда Новости

ЖЧ саралаш баҳслари Баҳрайнда ўтказилиши ҳамон эронликларнинг жаҳлини чиқармоқда

ОФК жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг кейинги баҳсларини марказлашган тартибда ўтказишга қарор қилди.

"C" гуруҳида кураш олиб бораётган Эрон терма жамоаси жуда қийин вазиятга тушиб қолган. Эронликлар 4та ўйиндан сўнг 6 очко тўплаган ҳолда учинчи ўринда боришяпти. Буёғига қолган тўртта баҳснинг барчасида ғалаба қозонган тақдирда Эрон терма жамоаси кейинги босқичга йўл олади. 

Эрон қолган тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиши керак эди. Ва уйдаги учта беллашув Гонконг, Баҳрайн ва Ироқ терма жамоаларига қарши кечиши лозим эди. Сафарда эса Камбоджа билан ўйин қолганди. 

Лекин ОФК саралаш баҳслари марказлашган тартибда Баҳрайнда бўлиб ўтишини маълум қилди. Бунинг устига Баҳрайн гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун айнан Эрон билан кураш олиб бормоқда. Гуруҳ ўйинларининг Баҳрайнга берилиши эронлик футбол мухлислари, қолаверса Эрон футбол федерацияси ходимларига ҳам ёқмади. 

Кўпчиликнинг фикрича, бу атайин қилинган "ўйин"га ўхшаб қолди. Март ой охирларида ОФК Эрон ФФга расмий хат йўллаб, учрашувлар ўтадиган жой Баҳрайндан бошқа мамлакатга, хусусан Эронга ҳам кўчирилмаслигини маъқуллади. Шундан сўнг эътирозлар янада кучайди. 

Натижада Эрон футбол федерацияси Халқаро спорт арбитраж судига ёзишга мажбур бўлди. Лекин бу ҳам ҳозирча фойда бергани йўқ. Келинг, шу ўринда февраль бошидан бери нималар рўй берганини кетма-кетликда келтириб ўтамиз.

Февраль боши

- ОФКга аъзо ассоциациялар иштирокида онлайн мулоқот ташкил этилди ва бунда жаҳон чемпионати саралаш босқичи марказлашган тартибда бўлиши ҳамда "C" гуруҳи ўйинларига Баҳрайн мезбонлик қилиши айтилди. Бу эса учрашувлар уй-меҳмон тарзида давом этмаслиги аён бўлди дегани эди.

16 февраль

- ОФК аъзо мамлакатлар билан март ойидаги саралаш баҳслари қандай тартибда ўтказилиши ҳақида учрашув ўтказди. Эрон МТЖ бош мураббийи Драган Скочичга мартдаги ўйинлар ўтказилмаслиги ҳамда мусобақа марказлашган тартида июнда бўлиб ўтиши ҳақида хабар келди.

17 февраль

- Баҳрайн футбол ассоциацияси гуруҳнинг қолган 8та ўйини Баҳрайнда ўтказилиши ҳақидаги хатни қабул қилди. Шунингдек, улар Эрон терма жамоасининг самолёт йўлкирасини ҳам кўтариб берадиган бўлишди. Баҳрайн худди шу таклиф билан Камбоджа, Ироқ ва Гонконгга ҳам чиқди.

5 март

- ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон Эрон футбол федерациясидан нима учун мезбонлик Баҳрайнга берилгани ҳақидаги хатни қабул қилиб олди. Хатда ОФКга ҳомийлик қиладиган давлатларга саралаш ўйинлари марказлашган тартибда берилгани сабабини тушунтириб бериш сўралганди. Ахир бунда манфаатлар тўқнашуви рўй бериши мумкин. 

12 март

- ОФК саралаш баҳсларига мезбонлик қиладиган 8та мамлакат номини маълум қилди. Буни қарангки, тўртта ўйиндан учтасини ўз майдонида ўтказиши керак бўлган Эрон марказлашган ўйинларни Баҳрайнда ўтказадиган бўлди. Эроннинг бирламчи эътирози шунда бўлдики, улар Баҳрайнга қарши биринчи баҳсни сафарда ўтказиб бўлишганди (бунда Баҳрайн 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган), шу боис иккинчи марта яна Манамада ўйин ташкил этилиши футбол қоидаларига тўғри келмаслиги айтилди. 

13 март

- Эрон футбол федерацияси ОФКдан ташкилот чиқарган қарор ҳурмат қилиниши лозимлиги ҳақида хат олди. 

16 март

- Эрон футбол федерацияси шахсан ОФК президенти Шайх Салмон номига нима учун мезбонлик Баҳрайнга берилганини очиқлаш ҳамда бу мавзу юзасидан учрашув ташкил этиш лозимлигини келтириб мактуб йўллади.

19 март

- Эрон ФФ ОФК Бош котиби номига 12 саҳифадан иборат ҳужжат йўллади. Бу ҳужжатда саралаш ўйинлари Баҳрайнда ўтказиш керакмаслиги, Эронда ташкил қилинган тақдирда ташкилотчилик билан боғлиқ барча ишлар юқори савияда бўлиши келтириб ўтилди.

19 март

- Шу куни кечки пайт ОФК Бош котиби Дато Уиндсор Жон Эрон ФФга 12 саҳифалик ҳужжатни қабул қилиб олганини маълум қилди. Шунингдек, ОФК президенти ҳозирча эронлик расмийлар билан кўриша олмаслигини ҳамда қачонки Эрон ФФга янги президент сайланса, шундан кейин учрашув бўлиб ўтишини айтиб ўтди. 

22 март

- Эрон футбол федерацияси 3 апрель куни ОФК президенти билан учрашув ташкил қилиш мақсадида яна мактуб йўллади. 

28 март

- Эрон расмийлари ОФК Бош котиби билан онлайн суҳбат ўтказиш мақсадида хат ёзишди. Мақсад - нима учун саралаш ўйинларининг Баҳрайнга берилганини муҳокама қилиш эди.

30 март

- 30 март кунига белгиланган онлайн учрашув ўтказилмади. ОФКдан ҳеч ким эронликлар билан алоқага чиқмади.

31 март

- ОФК бир қатор саволларга жавоб бермаётгани ёки жавоб беришдан ўзини олиб қочаётганини билган Эрон ФФ Баҳрайнга бормаслик керак деган тўхтамга келди. Худди шу куни федерация Халқаро спорт арбитраж судига мурожаат қилишга мажбур бўлди. 

5 апрель

- Халқаро спорт арбитраж суди Эроннинг мурожаати билан танишиб чиққанини маълум қилди. 

6 апрель

- ОФК Ижро қўмитаси ва бошқа вакиллар Манамада учрашиб бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. Лекин бу йиғилишда Эрон мавзуси умуман тилга олинмади.

P.S. Шундай қилиб Эрон футбол федерациясининг бир неча бор мурожжат қилишига қарамай, ОФК ҳамон бепарволик қилиб келмоқда. Эронликлар эса тинмай хат ёзишдан тўхташмаяпти. Якунда нима бўлишини эса олий ҳакам вақт кўрсатади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика