RU

Последние новости

21:15Ла Лига. "Барселона" бу сафар меҳмонда "Жирона"га имконият қолдирмади, Торрес майдондан четлатилди  36 21:05Суперлига. "Андижон" — "Локомотив" 1:1 (матнли трансляция)  12 21:00ЖЧ-2024. Аргентина — Украина (матнли трансляция)  0 21:00А Серия 4-Тур. "Аталанта" - "Фиорентина" бахсининг биринчи бўлимда 5 та гол урилди, "Рома" сўнги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  1 20:58ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ўйнаган баҳсда "Ордабаси" ғалабага эришди  2 20:27РПЛ. "Акрон" ўз уйида "Химки"ни йирик ҳисобда таслим этди, Эсанов ва Одилов эса...  2 20:18Футзал. 10та тўп киритилган Афғонистон — Ангола ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:59АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини битта гол ҳал қилди  6 19:50Ўзбекистон U-20 жамоаси Осиё кубоги саралаш мусобақасида иштирок этиш учун Хитой Тайпейига етиб келди  0 19:26ЖЧ-2024. Афғонистон ва Ангола ўртасидаги ўйинда 10та гол урилди!  8 18:32Саудия Арабистони терма жамоаси ўйинчиси балкондан қулаганидан сўнг оғир ҳолатда шифохонага етказилди  7 17:30ЖЧ-2024. Лео Игита қаҳрамонга айланган учрашувда Қозоғистон ва Испания дуранг қайд этишди  8 17:20"Рома" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов захирадан майдонга тушди  22 16:47ЖЧ-2024. Ливия Янги Зеландияни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 16:33Саид Бузамбу: "Ўзбекистонга қарши ўйинда пенальти бор эди"  3

ЖЧ-2024. Лео Игита қаҳрамонга айланган учрашувда Қозоғистон ва Испания дуранг қайд этишди Новости

ЖЧ-2024. Лео Игита қаҳрамонга айланган учрашувда Қозоғистон ва Испания дуранг қайд этишди

Футзал бўйича ЖЧ-2024 "D" гуруҳ 1-тур доирасидаги Испания — Қозоғистон ўйини бўлиб ўтди.

Испания — Қозоғистон 1:1 

Голлар: Биржан Оразов (1), Хесус Гордилло (17),

Испания: Херреро Жезус, Томас Брага, Раул Гомез, Адольфо Фернандес, Мигель Мелладо

Захира: Чеми, Дидач Плана, Антонио Перес, Катела, Бойис, Франциско Кортес, Серхио Лозано, Жезус Гордилло, Раул Кампос (с)

Қозоғистон: Игита (с), Лео, Биржан Оразов, Даврон Турсагулов, Дуглас

Захира: Нарун Сериков, Арнолд Кнаф, Ринат Турегазин, Акжол Дарибай, Абдурсаул Абдуманапули, Азат Валиуллин, Алберт Акбаликов, Чингиз Ессенаманов, Жаҳонгир Рашит.

Матнли трансляция

Янгилаш

Учрашув якунланди.

40. Ҳакам ҳуштаги янгради ва бугунги қизиқарли баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

39. ТАЙМ-АУТ. Учрашув якунланишига 19 сония қолганида Испания терма жамоаси тайм-аут олди.

38. Испания сўнгги "штурм"ни тайёрламоқда.

Бугунги ўйинга 1808 нафар томошабин ташриф буюрди. 

38. Бугунги учрашув қаҳрамони Лео Игита яна бир зарбани бартараф этди.

Аренадаги мухлислар "Олға, Қозоғистон" дея ҳайқиришмоқда.

37. ТАЙМ-АУТ. Қозоғистон терма жамоаси бир дақиқалик танаффус имкониятидан фойдаланди.

36. Испания терма жамоасига яна бир маротаба VARга мурожат қилди. Бу сафарги мурожат пенальти учун эди. Ҳакам эса такрорий лавҳадан сўнг 11 метрлик зарба белгиланмаслигини шаҳсан ўзи эълон қилди.

35. Қозоғистон терма жамоаси тезкор қарши ҳужум уюштирди. Дарвозабон билан бирга-бир чиққан Дуглас эса кучсиз зарба берди ва испаниялик дарвозабон тўпни қайтариб юборди.

34. ЗАРБААА!!! Игита ҳужумда ҳам ўз омадини синаб кўрмоқда. Бу сафарги зарба дарвозаги бурчагининг ёнгинасидан ўтиб кетди.

33. СЕЙЙЙЙВ! Игитадан яна бир сейв. Лео рақиб йўлланган кучли зарбани тўхтади.

31. Игита ўзи зарба бериб кўрди, бироқ зарба ўта ноаниқ.

30. Зарбаааа!!! Қозоғистонлик футзалчи Акбаликов Альберт кучли зарба берди, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади.

29. Узоқ масофадан йўлланган кучли зарбани "Супер" Игита тўсди.

28. Бурчак зарбаси хавфли вазият билан якун топмади. Ноаниқ зарба, холос.

28. Қозоғистон хавфли қарши ҳужум уюштирди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.

28. Испанлар яна бир жарима зарбаси ишлаб олишди. Зарбани эса Қозоғистоннинг 8 рақамли футзалчиси Лео бартараф этди.

27. СЕЙЙЙЙВ!!!  Лео Игита кетма-кет иккита аниқ зарбани бартараф этди. Қозоғистон терма жамоаси сардори "даҳшатли" ўйин намойиш этмоқда.

26. Испания бурчак зарбасини зарба билан якунлади, аммо зарба ноаниқ.

26. Испания паркет марказида тўпга эгалик қилмоқда. Қозоғистон эса, зич ҳимояланмоқда.

25. Бугунги учрашувни бевосита "Андижон" спорт комплексидан томоша қилиш учун ташриф буюрган мингдан ортиқ қозоғистонлик мухлислар ўз суюклиларини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашмоқда.

24. Тўп назорати ва ниҳоят Қозоғистон томонига ўтди.

23. Иккинчи таймда қозоғистонликлар биринчи бўлиб қоидани бузишди. Фоллар бўйича 0:1.

22. Испания терма жамоаси аъзоси Мигель Мелладонинг зарбаси ноаниқ чиқди ва тўп дарвозаси устидан ўтиб кетди.

21.Иккинчи бўлимни бошлаб берган Испания, ҳозирча тўпга эгалик қилмоқда.

Ҳакам ҳуштагини чалди ва иккинчи бўлим бошланди!!!!

Тайм якунланди. Ҳисоб 1:1.

Танаффус!!!

20. ТАЙМ-АУТ. Испания сўнгги сонияларда тайм-аут олишга қарор қилди.

20. Испания жарима хавфли жарима зарбасини ишлаб олди.

19. Тайм якунланишига бир дақиқа қолганида Қозоғистон терма жамоасига пенальти сўраб VARга мурожат қилди, аммо ҳакам такрорий вазиятдан кўрганидан сўнг 11 метрлик жарима зарбасини белгиламади.

18. Испания ҳужум қилишда давом этмоқда. 7 рақамли футзлачи Кортеснинг зарбасини Игита бартараф этди. 

17. Гооооол. Испания жамоасининг 10 рақамли футзалчиси Хесус Гордилло ва ниҳоят рақиб дарвозасига йўл топа олди. Ҳисоб 1:1.

16. Қозоғистон бурчак зарбасини амалга оширди, аммо рақиб дарвозабони тўпга биринчи бўлиб эга чиқди.

14. Қизил карточка амал қилиш вақти тугади ва Қозоғистон терма жамоаси паркетга тўлиқ таркиби билан қайтди. Кетма-кет иккита зарба берган қозоғистонликларга аниқлик етишмади.

13. Испания терма жамоаси дарвозабони ўзи зарба бериб кўрди, аммо зарбага бироз аниқлик етишмади.

13. Адолфо Фернандес юқори бурчакни пойлади, аммо Игита ўз жамоасини яна бир бор қутқарди.

12. Испания бир киши кам бўлиб қолган рақиб дарвозасига кетма-кет зарбалар йўллади, аммо Қозоғистон терма жамоаси сардори ва дарвозабони Игита ўз ўрнида.

11. ТАЙМ-АУТ. Қозоғистон терма жамоаси тайм-аут олишга қарор қилди.

10.  Испаниялик футзалчи Кателанинг зарбаси ноаниқ бўлди.

10. Қозоғистон терма жамоаси дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди.

9. Ҳакам Қозоғистон терма жамоасининг 12 рақамли Турсагулов Дауренга қизил карточка кўрсатди.

9. Қозоғистон терма жамоаси ҳужум вақтида испаниялик футзалчи Антонио Перес жароҳат олди. Испания вакиллари эса, ушбу фолга "челлендж" сўрашди.

1. ГООООЛЛЛ. Бош ҳакамнинг ҳуштагидан 7 секунд ўтар-ўтмас Қозоғистон терма жамоаси футзалчиси Биржан Оразов ўз қанотидан кучли зарба берди ва ҳисобни очди.

1. Учрашув бошланди. Испания қизил кўк, Қозоғистон сариқ либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг:    

Комментарии

   
15 сен 20:17:40
Samar O'ralov
Futzaldayam 11 metrlik penalti bor ekan.Qoyil lekin
   
15 сен 19:29:08
Baburjan
Алға Қазағым
   
15 сен 19:11:22
Rasul Matkarimov
CA İgita deyabdi sharxlovchi esa Nikita
   
15 сен 19:05:31
Dima
Olga Qozogiston.
   
15 сен 18:37:32
BXZ BXZ
Козохистон кардошларимизга омад галаба тилаймиз . Олга .
   
15 сен 17:41:58
Андижан
Козохстон рекорд голни киритди жахон чемпионатига 7 сонияда гол урди Олга козохстон
   
15 сен 17:40:34
Андижан
Козохстон рекорд голни киритди жахон чемпионатига 7-сонияда гол урди Ольга козохстон
   
15 сен 17:39:31
Марко Ройс
Олга Козогистон
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика