⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум
03 окт 2022 21:15
Новости
⚡️ ЖЧ-2022. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум
Колумбия ТЖ “Б” квартетида 3-ўринни эгаллаб, 1/8 финалда Ўзбекистон терма жамоасига қарши тўқнаш келадиган бўлди.
Колумбияликларнинг гуруҳ ўйинларидаги натижалари:
Мексика – Колумбия 1:1
Япония – Колумбия 3:1
Колумбия – Германия 3:0
Ўзбекистон – Колумбия ўртасидаги баҳс ғолибига чорак финалда Эрон ҳамда Италия жуфтлигида муваффақиятга эришган жамоа рақиблик қилади. Рустам Меҳмонов шогирдлари бунгача Эрон билан ЖЧ саралашида тўқнаш келиб, 0:1 ҳисобида ютқазганди. Форслар ўз навбатида Бразилия, Марокаш ҳамда Ирландия жой олган гуруҳда 7 очко билан биринчи бўлди, италияликлар эса “Ф” квартетида амалдаги чемпион Анголадан кейин иккинчи ўринни банд этди.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал учрашувлари 5 октябрда бўлиб ўтади. Ўзбекистон кетма-кет уч марта 2007, 2010, 2012 жаҳон чемпиони (рекорд) бўлган, шунингдек, 1990, 1991 йилларда ҳам титул соҳибига айланган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии