RU

Последние новости

12:48"Насаф" Комилов билан хайрлашди  2 12:41Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  0 12:03Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди  10 11:17Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди  3 10:54Goal қуръадан кейин ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  23 10:30Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?  4 10:23«Манчестер Юнайтед» 17 ёшли бола учун 60 миллион тўлашга рози бўлди  4 09:51«Лион»нинг асосий футболчиси Саудиянинг 2-лигасига йўл олди  0 09:22Кевин де Брюйненинг келажаги маълум  2 08:55Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди  31 08:29Расман. «Ал Насср»дан сўнг «Ал Аҳли» ҳам йирик трансферни амалга оширди  2 08:06Sofascore. Шукуров шериклари орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  4 07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  1 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  3 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13

ЖЧ-2018 стадионлари ҳозир қандай кўринишда? (фотогалерея) Новости

ЖЧ-2018 стадионлари ҳозир қандай кўринишда? (фотогалерея)

2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари аста-секин ўз якунига етмоқда.

Дунёдаги энг катта мамлакатда бўлиб ўтадиган мундиалга оз қолмоқда. Шу муносабат билан Россиядаги стадионларнинг ҳозирги ҳолати билан қизиқдик ва уларнинг суратларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Волгоград Арена"

Сиғими: 45568 мухлис.

Топшириш муддати: декабрь 2017.

Эгалик қилувчи клуб: "Ротор"

Волга дарёси қирғоғида жойлашган стадионда асосий монолит ишлари якунланган. Айни дамда 11 минг квадрат метр ойналаштирилмоқда.



"Екатеринбург Арена"

Сиғими: 35696 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Урал".

Ёзда Екатеринбургда трибуна устидаги том қурилиши якунланди.  "Марказий" стадионининг тарихий кўриниши янги аренада сақланиб қолади. 1950 йилларнинг маданий ёдгорликлари ҳисобланган элементлар реставрация қилинмоқда: Икки трибуна деворлари, ҳайкаллар, касса бинолари.



"Калининград" стадиони

Сиғими: 35212 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Балтика".

Калининград марказидаги Октябрьский оролида жойлашган "Калининград" стадиони тоза майдонда тикланмоқда - аввал оролнинг бу қисмида ҳеч нарса қурилмаган. Стадион 80%га тайёр. Айни дамда аренанинг пардоз ишлари давом этмоқда.



"Нижний Новгород" стадиони

Сиғими: 45331 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Олимпиец".

Нижний Новгородда трибуна ва фойе устидаги металлоконструкцияли қоплама монтажи якунланди. Пардоз ва витражлар ўрнатиш ишлари кетмоқда.



"Ростов Арена"

Сиғими: 45145 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил ноябрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Ростов".

Стадион машҳур Дон дарёсининг чап қирғоғида, одамлар яшамайдиган жойда қурилмоқда. Қурилиш графикдан бироз олдинда. Темирбетон ва монтаж ишлари якунланган, хоналарни пардозлаш жараёни кетмоқда. Чим экилди ва куз охирида тест учрашувлар ўтказиш мумкин бўлади.



"Самара Арена"

Сиғими: 44807 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Крилья Советов".

Янги стадион Самара марказида - Радиоцентр посёлкаси туманида қурилмоқда. Қурилиш майдонида ёритиш мачталарининг монтажи, гумбазлар металлоконструкцияси, девор ва панжалара ўрнатиш ишлари кетмоқда.



"Мордовия Арена"

Сиғими: 44149 киши.

Топшириш муддати: 2017 йил декабрь.

Эгалик қилувчи клуб: "Мордовия".

"Мордовия Арена" қурувчилари сентябрь ойида стадионнинг ташқи қисмини қоплашни бошлашади. Тез орада чим экилади.



"Лужники стадиони"

Сиғими: 81006 киши.

Топшириш муддати: Стадион қуриб битказилган.

Эгалик қилувчи клуб: Россия терма жамоаси.

ЖЧ-2018 асосий стадионининг реконструкция ишлари июнда якунланган. Ҳозир арена атрофида баъзи камчиликлар бартараф этилмоқда. "Лужники"нинг тарихий кўриниши сақланиб қолган, аммо ички қисми тўлиқ ўзгартирилган: Энди югуриш йўлакчалари йўқ, трибуна майдонга яқинроқ, чим табиий. Ноябрь ойида стадион Россия терма жамоаси иштирокидаги илк учрашувни қабул қилиши керак.



"Спартак" стадиони



"Санкт-Петербург" стадиони



"Қозон Арена"



"Фишт" стадиони


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика