RU

Последние новости

14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  0 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  3 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1 12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  3 12:10"Манчестер Юнайтед" 26 ўйинда 32 та гол урган "Арсенал" ёш футболчисига қизиқмоқда  2 11:46Эшитдик-да! "Навбаҳор" қизиқаётган футболчига "Насаф" ҳам таклиф билан чиқди  19 11:30Хорватия термаси ҳимоячиси миллий жамоадаги фаолиятини якунлади  1 11:10Париж-2024. Рекордлар ва статистика  5 10:59«Барселона» Европа чемпионларининг трансфери учун катта таваккал қилади  7 10:32Месси «Интер Майами» сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум  9 10:04Ўзбекистонлик яна бир футболчи легионерга айланди  13 09:25«Нефтчи» Азизбек Амонов билан неча йиллик шартнома тузгани маълум  7 08:57«Ал Иттиҳод» «Ман Сити» афсонаси билан шартнома тузишга яқин  5 08:30Алекс Фергюсон Роналду ва Месси ҳақида ажойиб фикр билдирди  45

ЖЧ-2018. Златан Ибрагимовичсиз қолган Швеция чорак финалда! Новости

ЖЧ-2018. Златан Ибрагимовичсиз қолган Швеция чорак финалда!

Теги :  ЖЧ-2018
ЖЧ-2018 нимчорак финал доирасидаги Швейция - Швейцария ўртасидаги учрашув якунланди.

              ЯНГИЛАШ

    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Швеция

Эмиль Форсберг - 66'

Чемпионат Мира. 1/8 финал . Тур 1/8

03/07/2018, 19:00

0
:
1
Завершен

Швейцария

Стадион: Saint Petersburg Stadium, 64042 зрителей

Главный судья: Дамир Скомина

45'
90'
31'  Микаэль Лустиг
66'  Эмиль Форсберг
66'  Ола Тойвонен
82'  Эмиль Форсберг (Мартин Олссон)
82'  Микаэль Лустиг (Эмиль Крафт)
90'  Маркус Берг (Исаак Кис Телин)
61'  Валон Бехрами
68'  Гранит Джака
73'  Стивен Цубер (Брель Эмболо)
73'  Блерим Джемайли (Харис Сеферович)
90'  Михаэль Ланг


- Златан Ибрагимовичсиз қолган Швеция анча кучли эканлигини исботлади ва Форсбергнинг ягона голи эвазига мундиалнинг чорак финалига қадар етиб келди! Қойил, Швеция!

- УЧРАШУВ ТУГАДИ! Швеция чорак финалда!

- Швеция жарима зарбасидан фойдалана олмади. Скомина эса хуштагини чалиб ўйин якунланганини билдирди!

- Скомина шошма-шошарлик қилиб қўйди. Раҳмат VAR! Пенальти бекор қилинди! Қоида жарима майдончаси ташқарида бўлгангили учун жарима зарбаси белгиланди!


- Швейцария бутун жамоа бўйлаб ҳужумга ўтиб кетди. Швеция эса қарши ҳужумга ўтди. Олссон яккама-якка вазиятга чиқиб борганда ҳимоячи уни тўхтатиб қолди. Ҳакам эса "нуқта"ни кўрсатди ва қизил карточка берди. VAR эёрдамга келди.


- УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Сеферовичнинг боши билан берган зарбасини Олсен ушлаб олмоқда! Ажойиб сейв!

- Учрашувнинг асосив вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

84. Швейцария босимни кучайтирмоқда. Швеция эса ҳозирча ушбу босимга дош бермоқда. Ўйин якунига Швециянинг бардоши етадими?  

79. Швейцария катта куч билан ҳужумга ўтмоқда. Бурчак зарбасидан сўнг Эмболо боши билан дарвозага зарба йўллади. Тўп эса Форсберга тегиб янада хавфли кўриниш олди. Аммо Швеция ҳимоячиси тезда хавфни олдини олди ва тўпни жарима майдончаси ичидан узоқлаштирди.

75. Швециядан яна бир ҳужум. Жарима майдончаси ичида йиқилган швециялик футболчи ҳакамга пенальти сўрагандек қаради, аммо Скомина вазиятга жуда яқин турганди. Пенальти йўқ.

73. Петкович майдонга ҳужумчи Сеферовични туширди. Кеча Роберто Мартинез қилган ишни бажара олишга қодирми Петкович? Кўрамиз. Кеча Бельгия айнан мураббийнинг тўғри футболчи алмаштиришлари орқали ўйинга бурилиш ясаб, якунда фантастик "камбэк"ни амалга оширганди.

69. Швейцария уйғонишга мажбур. Акс ҳолда улар Россияни тарк этишади. Мундиал билан эса нимчорак финалда хайрлашишади.

66. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! ФОРСБЕРГ!!!! Швециянинг бу галги позицион ҳужуми самарали якунланди. Форсберг жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилди ва бир ҳаракат билан ҳимоячини ортда қолдириб тўпни дарвоза томон йўллади. Зарба эса йўл-йўлакай ҳимоячини оёғига тегиб дарвоза тўридан жой олди - 1:0! Форсбергнинг зарбаси дарвоза томон бораётгани туфайли тўп гарчи ҳимоячининг оёғига теккандан сўнг тўрга тушгани сабабли гол Форсберг ҳисобига ёзилади.

- Бир соатдан ошиқ вақт ўтди. Ҳозирча ўйинда бир маротаба Зоммер чинакамига ишга киришганди. Олсен эса ҳозирча дам оляпти. Жамоалар ҳужумни зарбага қадар етказа олишмаяпти.

58. Швейцария тўп билан муомула қилган ҳолда ўйинни ўз назоратига олишга уринмоқда. Иккинчи бўлимда улар буни уддасидан чиқишяпти ҳам.

55. Швециядан Форсберг, Швейцариядан Шакири анча фаол ўйнамоқда.

53. Швейцария тезликни оширди. Ҳужумлар кетма-кетлиги. Ҳозирча бундан наф чиқмаяпти.

49. Швециядан ажойиб ҳужум! Форсберг ҳаммаси марказдан бошлади ва бирин-кетин 4 ҳимоячини (ҳакамни ҳам алдашга мажбур бўлди ва алдади) алдаб ўтиб, ҳужумни ривожлантирди. Аммо Тойвоненнинг зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Танаффус!

45. Биринчи бўлимдаги охирги ҳужум тўп Цубернинг қўлига тегиши туфайли тўхтаб қолди. Скомина эса жамоаларни танаффусга чорлади.

41. Швеция!!!!!!!!! Хавфли вазиятлар! Швеция ҳисобни очишга жуда яқин келди. Аввалига Форсбергнинг жарима зарбасидан тепган тўпи жонли-деворга тегиб сал қолса дарвоза тўридан жой олиши мумкин эди. Бурчак зарбасидан сўнг эса швейцарияликлар хавфни бартараф этишгандек бўлди, аммо иккинчи темпда давом эттирилган ҳужум янада хавфли кўриниш олди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига оширилган тўпга Экдаль кўнгилдагидек зарба бера олмади. Ваҳоланки Экдаль якка бир ўзи қолганди. Аммо зарба ўхшамади.

38. Цубер ва Жемайли ўзаро пас ўйини орқали рақиб ҳимоясини чалғита олди ва Жемайли дарвозага зарба йўллади. Ноаниқ.

- Ўйин ўз афишасига мос равишда анча сокин ўтмоқда. Ўйин ҳавосидан дуранг шамоли эсаётгандек таассурот қолдирмоқда.


32. Швейцария қисқа паслар орқали ҳужум ташкил этишда кўнгилдагидек ўйнай олмагач, энди узун паслар орқали рақиб ҳимоясини кесиб ўтишга интилмоқда.

28. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Швеция Швейцария жарима майдончаси ичида хавфли ҳужум ташкил этди. Тойвонен тўпни Берг тарафга жуда оқилона тарзда ўтказиб юборди ва ҳужумчи дарвоза томон зарба йўллади. Аммо Зоммер катта саҳнага чиқиб жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. Зоммернинг сейви ҳозирча учрашувдаги энг чиройли вазиятга айланиб турибди.

24. Швеция доимгидек стандарт вазиятларидан хавф солишга уринмоқда. Бўйдор ва бақувват футболчиларга эга жамоанинг устунлик томони - иккинчи қават. Швейцария эса ҳозир қарши ҳужумга ўтди. Шакирининг тўп оширишидан сўнг Цубер боши билан дарвозани пойламоқчи бўлганди. Лекин Цубернинг зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

19. Майдонда эътиборга молик вазиятлар юзага келмаяпти. Жамоалар ўзаро тактик кураш олиб боришмоқда. Ҳозирча ҳеч бир жамоа катта куч билан олдинга ўтмаяпти.

14. Дастлабки 10 дақиқани Швеция нисбатан фаолроқ ўтказди. Швейцария эса аста-секинлик билан дадил ўйинга кўрсатишни бошламоқда. Шакирининг тўп ошириши хавфли кўриниш олди, аммо тўпга лаббай деб жавоб берадиган футболчи топилмади.

10. Жамоалар фаол равишда позицион ҳужумга ўтишдан кўра рақиб хатосини кутиб ўйнашмоқда. Ўйин тезлиги ва темпи юқори эмас. Бу вақтинча ҳолат, деб умид қиламиз.


9. Зоммер тўпни ўйинга киритишда хатога йўл қўйди ва Швецияда яхши имконият пайдо бўлганди. Аммо шведлар ушбу "совға"ни кутишмаганди. Сал қолса дарвозабоннинг хатоси жамоага қимматга тушарди.

8. Швециядан жавоб ҳужуми! Берг ажойиб вазиятга чиқиб бориб дарвоза томон зарба йўлламоқчи бўлди. Йўллади ҳам. Аммо жуда ноаниқ.

7. Цубер ўзининг чап қанотидан Швеция ҳимоясини ёриб кириб, чамаси 17 метрлар масофадан дарвозани "ўққа" тутишга уриниб кўрди. Дарвоза томон илк аниқ зарба. Аммо Олсен бу тўпни бемалол олди.

6. Ҳозирча жамоалар шошилишмаяпти. Жамоалар дастлабки дақиқаларни рақибни ўрганишга сарфлашмоқда.

- Швеция ушбу мундиалда классик тактик схема, яъни 4-4-2дан фойдаланаётган кам сонли жамоалардан бири. Швейцария эса замонавий футболдаги энг урфга айланган 4-2-3-1 тактик схемасини қўлламоқда.

3. Швеция аввалига майдон маркази олдидан стандарт вазиятини амалга оширди. Кейин эса ён чизиқдан тўп жарима майдони ичига ташланди. Аммо ушбу хавфни Швейцария ҳимоячилари бартарайф этишда муаммога дуч келишмади.

1. Швеция ўйинни марказдан бошлаши биланоқ ҳимоячи Лустиг тўпни қабул қилишда сирпаниб кетди ва тўпни рақиб футболчиси олиб қўйди. Шакири тўпни шеригидан қабул қилиб олиши биланоқ узоқдан зарба беришга қарор қилди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

- ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Навбат ҳар иккала жамоаларнинг давлат мадҳиясига...

- Хуш, бугунги баҳсда кимнинг имкониятлари юқори? Ёки пенальтилар серияси кўрамизми?

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалидан ўрин олган Швеция - Швейцария учрашувидан матнли онлайн трансляцияни тақдим этамиз.



ЖЧ-2018.

Нимчорак финал.

Швеция - Швейцария 1:0

«Крестовский» стадиони.

Бош ҳакам
: Дамир Скомина (Словения)

Гол: Форсберг (66)

Швеция – Ольсен, Линделеф, Аугустинссон, Люстиг (Крафт, 82), Гранквист, Классон, Свенссон, Экдаль, Форсберг (Ольссон, 82), Берг (Телин, 90), Тойвонен.

Швейцария 
– Зоммер, Джуру, Родригес, Ланг, Аканджи, Бехрами, Джака, Джемаили (Сеферович, 73), Шакири, Цубер (Эмболо, 73), Дрмич.

Огоҳлантиришлар
: Люстиг (31), Бехрами (61), Джака (68), Ланг (90)



Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика