RU

Последние новости

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистоннинг гуруҳдоши КХДР билан дуранг ўйнади Новости

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистоннинг гуруҳдоши КХДР билан дуранг ўйнади

Теги :  ҚатарКХДР
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши Қатар терма жамоаси КХДРга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Голларга бой бўлган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Аввалроқ “А” гуруҳи иштирокчиларидан Сурия терма жамоаси Уммон билан (1:1) дуранг ўйнагани, Эрон термаси эса Подгорица шаҳрида Черногорияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берилганди.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Таиланд футболчилари билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Юқоридаги барча ўйинлар ЖЧ–2018 “А” гуруҳи 8-турига тайёргарлик вазифасини ўтади.

Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 13 очко жамғарган Жанубий Корея иккинчи поғонада бормоқда. Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко билан учинчи ўринни банд қилган. 4–6 ўринларни мос равишда Сурия (8 очко), Хитой (5 очко) ва Қатар (4 очко) термалари эгаллаган.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика