RU

Последние новости

13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  2 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  6 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  1 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   21 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  8 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 3-босқичга ва Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди! Новости

ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон 3-босқичга ва Осиё Кубоги-2019га йўлланма олди!

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйнайди.
Учрашув бошланмай туриб Ўзбекистон терма жамоаси 3-саралаш босқичига чиққани маълум бўлди.

Бунга Австралия терма жамоасининг ўз майдонида Иорданияни мағлуб этгани сабаб бўлди. Энди Ўзбекистон бугун Баҳрайнга ютқазса ҳам камида гуруҳда иккинчи ўринни олади ва иккинчи ўринни олган энг яхши тўрт жамоадан бири бўлади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида олтинчи бор Жаҳон чемпионати саралаши охирги гуруҳ босқичига йўлланма олди. Учинчи босқич ўйинларига 12 апрель куни қуръа ташланади. Унда Осиёнинг энг кучли 12 жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Ўйинлар шу йилнинг сентябрь ойида бошланади.

Бундан ташқари терма жамоамиз ўз тарихида кетма-кет еттинчи бор Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди. Ҳозиргача 2019 йилда БААда бўлиб ўтадиган қитъа чемпионатига қуйидаги жамоалар йўлланма олишди: БАА (мезбон), Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Сурия.
Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика