RU

Последние новости

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  52 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

ЖЧ-2018 саралаши. "B" гуруҳи превьюси Новости

ЖЧ-2018 саралаши. "B" гуруҳи превьюси

ЖЧ-2018 саралаши, Осиё қитъасида "B" гуруҳидан ўрин олган 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади.



ЯПОНИЯ – ИРОҚ
6 октябрь 2016. Саитама. "Саитама 2002" стадиони. 15:35
Бош ҳакам:
Ким Донг Жин (Жанубий Корея)

“В” гуруҳида 3-тур Сайтамада Япония ва Ироқ учрашуви билан бошланади. Японлар уйдаги дастлабки баҳсда имкониятни бой бериб қўйишганди. Шу сабабли “самурайлар” бу сафар анча ҳушёр ҳолда ўйнашларига шубҳаланмаймиз. Ироқ эса ҳар икки ўйинда имкониятни бой берган. Шунинг учун галдаги омадсизлик Ироқни ЖЧ орзусидан деярли маҳрум қилади. Япониянинг айни пайтдаги вазифаси тезроқ Саудия Арабистонини қувиб етишдан иборат. Агар мезбонлар имкониятлари даражасида ҳаракат қилишса, унда ғалабага эришишларини бемалол тахмин қилса бўлади. Ироқ эса ҳеч йўғи сафарда бир очкони қўлга киритишга уриниб кўради.



БАА – ТАИЛАНД
6 октябрь 2016. Абу Даби. "Муҳаммад Бин Зайед" стадиони. 21:00
Бош ҳакам
: Лиу Квок Ман (Гонгконг)

Японияни сафарда мағлубиятга учратгандан кейин бу жамоа тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишга уриниб кўришини тахмин қилиш мумкин. Уйда Таиланд мағлуб этилган тақдирда жамоа ҳолатини анча яхшилаб олди. Муҳими, БАА ҳозиргача гуруҳ фаворитлари билан ўйнаб бўлди. Бу ёғига қолган уч беллашувда зафар қучган тақдирда биринчи даврадан кейин мундиалга бориш учун жуда яхши имконият ҳосил қилади. Ўз навбатида Таиланднинг йўқотадиган нарсаси қолмади. Тайликлар ҳар икки беллашувда мағлубиятга учрашган. Шу сабабли Абу Дабидаги баҳс бу жамоа тақдирини ҳал этишда катта аҳамият касб этади. Умар Абдулраҳмон ва Аҳмад Ҳалилдек футболчиларга эга БААдан муваффақиятни кутишимиз ўринлироқ бўлса керак.




САУДИЯ АРАБИСТОНИ – АВСТРАЛИЯ
6 октябрь 2016. Жидда. "Қирол Абдуллоҳ" стадиони. 22:45
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

Гуруҳда пешқадамлик қилаётган жамоалар Саудияда тўқнаш келишади. Ҳар икки терма 6 очкодан жамғарган ҳолда 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Саудия Арабистони дастлабки икки турни унчалик ёрқин ўтказмади, лекин пенальтилар эвазига зафар қучишга эришди. Австралия эса ўйин савияси бўйича гуруҳда барчадан устун. Япония ҳам ҳозир умумий даража борасида “соккерузлар” билан беллаша олмайди. Риёдда Саудия ҳеч бўлмаганда дурангга эришишга интилиб кўриши мумкин. Чунки Австралия 11 октябрь санасида Япония билан ўтадиган тўқнашувда ғалаба қозониш орқали асосий рақобатчисидан кўпроқ ўзиб кетиш имкониятини қўлга киритади. Саудия Арабистони учун Австралияга қарши учрашув жуда катта қийматли баҳс вазифасини ўтаб беради.



Беҳзод НАЗАРОВ.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика