RU

Последние новости

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

ЖЧ-2018. Гуруҳ босқичидан сўнг: Африкадан ҳеч ким қолмади Новости

ЖЧ-2018. Гуруҳ босқичидан сўнг: Африкадан ҳеч ким қолмади

14 июнь куни старт олган жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳсларига якун ясалди.

Кеча бўлиб ўтган тўртта ўйиндан сўнг 1/8 финалга чиққан барча жамоалар ҳамда кейинги босқич жуфтликлари маълум бўлди. Шундай қилиб 32 жамоадан бахтли 16таси курашни давом эттиради.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, УЕФА (Европа)дан 14та жамоа ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритганди. Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, тўртта жамоа мундиал билан хайрлашди. Булар - Германия, Исландия, Польша ва Сербия. Мухлислар учун айниқса амалдаги жаҳон чемпиони Германиянинг гуруҳдан чиқа олмагани кутилмаган воқеа бўлди.

КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка)дан эса фақат битта жамоа ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ тугатди. Бу - Перу терма жамоаси. Тўртта жамоа эса 1/8 финалда ўйнайди. Булар - Аргентина, Бразилия, Уругвай ва Колумбия.

ОФКдан тарихда илк марта бешта жамоа ЖЧда иштирок этди ва фақатгина Япония гуруҳдан чиқа олди. Қолган тўрт жамоа Эрон, Австралия, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони шу билан уйга қайтиб кетишди. Бу йил мундиалда Африкадан доимгидек беш жамоа қатнашди. Лекин бу жамоалардан бирортаси кейинги босқичга чиқа олмади. Миср, Марокаш, Нигерия, Сенегал ва Тунис - буларнинг ҳаммаси мундиални тарк этишди.

Ва ниҳоят, КОНКАКАФдан учта жамоа қатнашди ва фақат Мексика гуруҳдан чиқа олди. Панама ва Коста Рика эса мусобақа билан хайрлашди. Эътибор берган бўлсангиз, фақат Африка вакилларидан буёғига ҳеч ким қолмади.

Энди кураш янада қизийди. Буёғига ютқазган жамоа уйига қайтиб кетаверади. Эртадан нимчорак финал баҳсларига старт берилади. Қуйида жуфтликларни яна бир карра эслатиб ўтамиз.    

30 июнь. 19:00. Франция - Аргентина
30 июнь. 23:00. Уругвай - Португалия

1 июль. 19:00. Испания - Россия
1 июль. 23:00. Хорватия - Дания

2 июль. 19:00. Бразилия - Мексика
2 июль. 23:00. Бельгия - Япония

3 июль. 19:00. Швеция - Швейцария
3 июль. 23:00. Колумбия - Англия

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика