ЖЧ-2002ни ёдга оламиз ФОТО
08 дек 2015 20:40
Новости
ЖЧ-2002ни ёдга оламиз ФОТО
Италиялик машҳур ҳакам Пьерлужжи Коллина Бразилия ва Германия ўртасидаги финал учрашувини бошқариб борганди.
Туркиялик Умит Даваланинг соч турмаги кўпчиликнинг эътиборини торганди.
Жанубий Кореялик Ан Жун Хван нимчорак финалда Италияга қарши ўйинда "олтин гол" урган. Орадан бир неча кун ўтиб унинг Италиянинг "Перуджа" клубидан кетгани эълон қилинганди.
Япониялик Юничи Инамото Бельгия дарвозасига тўп киритган вазият.
Сенегал терма жамоаси аъзоси Пап Буба Диоп ҳозиргина Франция дарвозасига ЖЧ-2002нинг илк голини урди.
Мирослав Клозе гуруҳ босқичидаги 5та голнинг барчасини боши билан рақиблар дарвозасига урганди.
Туркиялик дарвозабон Рушту Режбер мундиалнинг энг яхши дарвозабонлардан бири бўлганди.
Роналдиньодан зарба ва ...
...Дэвид Симен мундиалнинг энг чиройли голини ўтказди.
Роналдонинг ўша машҳур соч турмаги
Бразилия Жаҳон чемпиони!
Яна кимлар қолиб кетди?
Комментарии