Жазоирда футболчи ўйин вақтида вафот этди
26 дек 2021 14:17
Новости
Жазоирда футболчи ўйин вақтида вафот этди
Жазоир иккинчи дивизионида "Оран" ва "Саида" жамоалари иштирокидаги ўйин якунланмай қолди.
"Саида" жамоаси футболчиси Софьян Лукар 28 ёшида вафот этди. Ўлимнинг сабаби сифатида ўйин вақтида унинг юраги ҳуруж қилиб қолгани келтирилди.
Футболчи жамоадош дарвозабони билан тўқнашиб кетган. Кейинчалик у тиббий ёрдамдан кейин майдонга қайтган ва 10 дақиқадан кейин майдонга йиқилиб тушган.
У касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
"Оран" - "Саида" учрашуви номаълум муддатга қолдирилган. Бу вақтда меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда бораётганди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии