RU

Последние новости

16:13Никола Лазаревич: "Бу йил "Насаф" фаворит. Ўзбекистон Каннаваро билан ҳам яхши натижага эришиши мумкин"  0 15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  2 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  4 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  1 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  8 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси” Новости

Жавоҳир Расулов: “Шерзод Ҳакимов ўз ишининг устаси”

Олий лига 25-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин фарғоналиклар футболчиси Жавоҳир Расулов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
-  Кутилганидек оғир ўйин бўлди. Мана шундай қийин баҳс кечишини билардик. Шу сабабли ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва мехнатларимиз ўз самарасини берди. Кўпчилик футболчиларда кичик жароҳатлар бўлишига қарамай, ҳамма бор кучи билан ҳаракат қилди. Тўғриси, охирги баҳсларда кичик жароҳат билан ҳаракатланяпман. Барибир жароҳатлар футболчининг ўйинига ўз таъсирини кўрсатади. Худо хохласа, ўйиндан ўйинга ўз савиямни янада ошириб, мураббийлар ва мухлислар ишончини оқлайман.

-  Тошкент жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
-  Рақиб ҳақида ижобий фикрлар айтиш ўтиш мумкин. “Пахтакор” иккинчи даврада янада кучайган. “Шерлар” ўз майдонида “Локомотив”дек жамоани мағлуб этишгани фикримга тасдиқ бўла олади. Тошкентликлар сафида Жалолиддин Машарипов ҳамда Жасур Ҳакимовлар яхши ўйин намойиш этишди.  

-  «Нефтчи» футболчиси Шерзод Ҳакимов сўнгги ўйинларда кетма-кет голлар урмоқда. Ҳакимов бугун ҳам майдонни голсиз тарк этмади...
-  Мен Шерзод Ҳакимовни ҳақиқий профессионал спортчи деб биламан. Ҳакимов бугун ҳам жамоа учун яна бир муҳим тўпга эгалик қилди. Тўғриси тажриба ва маҳорат яшил майдонда ўз сўзини барибир айтади, - деди Жавоҳир Расулов.

 
“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика