RU

Последние новости

14:13Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  0 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  4 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  0 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  15 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  1

Жавлон Гусейнов: “Андижон”да ўйнаб ўсишга эришдим” Новости

Жавлон Гусейнов: “Андижон”да ўйнаб ўсишга эришдим”

Мавсум аввалида “Андижон” жамоасига келиб қўшилган Жавлон Гусейнов жорий йил барқарорликка эришди ва олий лигада ўйнаб кета олди.

Шу билан бирга у “бургутлар”нинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олди. Ҳимоядаги ишончли ўйинлари натижасида Жавлон маҳаллий мухлисларнинг суюклисига айланиб улгурди. Айниқса иккинчи даврада 24 ёшли футболчи жамоасининг ҳақиқий етакчиларидан бири бўлмоқда дейиш мумкин. Андижонликлар кетма-кет учта ўйинда ғалаба нашидасини сургандан сўнг элитада қолиши деярли аниқ бўлиб улгурди. “Нефтчи” билан баҳсдан сўнг Жавлон билан суҳбатлашишни режалаштиргандик. Ниҳоят куни-кеча футболчи билан учрашдик ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- Жавлон, аввало суҳбатимизни “Нефтчи” билан кечган ўйин ҳақида бошласак. Ахир бу тарихий ғалаба бўлди?
- Бу каби дерби ўйинлари доимо кескин ва муросасиз тарзда кечади. Ўзингиз ҳам шу куни кўрдингиз, ҳар икки жамоага ҳам қийин бўлди. Рақиб жамоа ҳақида тасаввурга эга эдик. Ва олдиндан билардикки, осон бўлмаслигини. Худога шукур мухлисларимиз ва раҳбарият олдида юзимиз ёруғ бўлди.  

- “Нефтчи” бунгача 3-ўрин ҳам курашга киришаётганди. “Андижон” эса олий лигада қолиш учун. Шу боис фақат очиғини айтинг, Фарғонадан ғалаба билан қайтишларингга шахсан сиз қанчалик ишонгандингиз?
- Бу – футбол. Унда олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳар қандай жамоага қарши ўйнаса бўлади. Яширишни кераги йўқ, шу куни биз сафардан дуранг билан қайтсак ҳам бу биз учун ғалабага тенг бўларди. “Нефтчи”дек рақибни майдонидан бир очко билан қайтиш ҳам ижобий эди. Лекин биз ғалаба қозондик ва катта шов-шув уйғотдик. Шу куни жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун Фарғонага борган минглаб мухлисларимизнинг далдасини ҳам алоҳида эътироф этишни истардим. Бизга катта куч бағишлади.  


- Эътиборлиси “Андижон” бунгача Фарғонада “Нефтчи”ни сира ютмаганди...
- Ҳа, ўйиндан олдин бу ҳақда айтишди. Қора анъанани бузиш учун ҳам астойдил ўйнадик. Барчамизда шу куни иштиёқ юқори эди. Яширишни кераги йўқ, “Нефтчи” билан баҳсдан олдин “Металлург”ни ютгандик ва руҳан юқори даражада эдик. Қолаверса раҳбарият ҳам ўз вақтида мукофот пулларини бериб, тақдирлаганди.

- Шу куни “Андижон” таркибида “Нефтчи”нинг бир қатор собиқ ўйинчилари харакат қилди. Сиз ҳам ўз вақтида Фарғона жамоасида ўйнагансиз. Айтингчи ўйинга қандай тайёргарлик кўргандингиз?
- Одатий тарзда. Биласизми мен “Нефтчи”дан кетаётганимда раҳбарият ва мураббийлар штабида бошқалар ишлаганди. Ҳозир эса умуман бошқа мутахассислар фаолият юритмоқда. Шу боис кимгадир ниманидир исботлаш мақсадим йўқ эди.

- Тан олиш керак, голдан сўнг жамоангиз деярли ҳимояланди. Бундай пайтда сиз каби мудофаа чизиғи вакилларига осон бўлмаслиги турган гап. Фикримизга қўшиласизми?
- Албатта. Голдан сўнг мезбонларнинг ҳужумга ўтиши табиий хол эди. Бунга тайёр тургандик. Шу куни омадимиз ҳам келди деб ўйлайман.

- “Сўғдиёна” билан ўтган ўйин ҳақида нима дейсиз?
- Дастлабки 20 дақиқада “ухлаб” қолдик. “Нефтчи”ни ютиб келгач, йигитларда қандайдир хотиржамлик сезилди. Натижада ўз дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юбордик. Бироқ кейинчалик вазиятни ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Жиззахликлар ҳам олий лигада қолиш учун жиддий курашмоқда. Улар ҳам имкон қадар очко билан қайтишга уринди. Аммо биз шу куни ўз майдонимизда ютмасак бўлмасди.

- Мазкур ўйинга вилоят ҳокимининг шахсан ўзи ташриф буюрди ва учрашувдан сўнг кийиниш хонасига кириб, ўйинчиларни табриклади. Бундай пайтда ҳар қандай футболчи тўлқинланиб кетса керак?
- Фикрингизга қўшиламан. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич футболнинг чинакам ишқибози эканлигига шубҳа йўқ. Вақт топди дегунча клубдан хабар олади. Адашмасам шу кунгача у киши ташриф буюрган ўйинларда голлар кўп бўлиб ва жамоамиз ютмоқда. Фурсатдан фойдаланиб вилоят ҳокимига бутун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман.  

- Сўнгги уч ўйинда ғалаба қозонилганидан сўнг “Андижон”нинг кучлилар сафида қолиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Тўғриси, бундай бўлишини кўпчилик кутмаганди...
- “Нефтчи”ни мағлуб этишимиз менимча бутун Ўзбекистонда сенсация бўлди. Кўпчилик савол бера бошлади: Қандай қилиб ютдинглар деб. Олдимизга қўйилган энг асосий вазифа ҳам элитада қолиш эди. Қайсидир маънода буни уддаладик. Бундан жуда хурсандмиз. 


- Бунга жамоа қандай эришди?
- Биринчи навбатдаги аҳиллик эвазига деган бўлардим. Раҳбариятдан тортиб футболчию, барча ишчи ходимларгача ўзаро муносабатлар илиқ дўстлик ришталари ўрнатилган. Клубни элитада олиб қолиш керак экан, ҳамма бир киши учун бир киши ҳамма учун харакат қилмоғи лозимлигини барча тушуниб етди. Футболчилар майдонда ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаб, кимдир хатога йўл қўйса бошқаси унинг ортидан айбини ёпиб кетди. Ички муҳит аъло даражада. Бу жуда муҳим омиллардан биридир.

- Шунингдек давралар оралиғида қилинган трансферлар ҳам тўла-тўкис ўзини оқлади. Тўғрими?
- Шубҳасиз. Анвар Бердиев, Иқбол Бобохонов ва Абдуллоҳ Олимовнинг ёрдами катта бўлмоқда. Айниқса тажрибали ҳужумчи Бердиев келгач гол ура бошладик. Биринчи даврада олдинги чизиқда ишларимиз унчалик юришмаётганди.  

- Эдгар Гесс истеъфога чиқарилгач, мураббийлар штабида Сергев Ковшов ва Нозим Муллаохунов иш бошлади. Ҳар бир мураббийнинг иш услуби бўлгани каби, янги мураббийлар келгач машғулот жараёни ҳам ўзгартирилгандир?
- Ҳа. Эдгар Яковлевич даврида асосан жисмоний тайёргарликка эътибор қаратиларди. Тартиб интизом керагидан ортиқ даражада қаттиқ бўлганди. Йигитлар “давления”да юрарди. Сергей Геннадевич эса футболчиларга эркинлик берди. Табиийки машғулот ўтказиш жараёни ҳам фарқ қилади. Кўпроқ тўп билан ишланмоқда. Дарвозага зарба бериш устида ҳам шуғулланяпмиз. Машғулот якунига етгач хоҳловчилар ўзлари алоҳида тўп билан ишламоқда.  

- Бу йил мана “Андижон” таркибида олий лигага қайтдингиз. Четдан қараганда жорий мавсум барқарорлик кузатилди ва катта ўсишга эришдингиз. Буни ўзингиз ҳам хис қиляпсизми?
- Ҳа. Ўз устимда жиддий ишладим ва жамоамнинг асосий таркибидан ўрин олишга интилдим. Нолимайман бу йилги мавсум мен учун омадли ўтмоқда. Клуб олдига қўйилган вазифани бажаришда озми-кўпми ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

- “Андижон” таркибида бу йил ўзингизни кўрсата олдингиз. Келаси йил совринли ўринлар учун курашадиган клублардан таклифлар бўлса кетиб қолмайсизми? Бундай дейишимизнинг боиси илгари кўп бор гувоҳ бўлганмиз, “бургутлар” сафида юқори спорт формага кириб, кейинчалик етакчи клублар чорловини қабул қилган футболчиларни.
- Айни пайтдаги клубим билан амалда шартномам бор. У йил сўнггида якунига етади. Яширмайман бошқа клублардан оғзаки таклифлар йўқ эмас. Лекин биласизми мени “Андижон”да ҳамма нарса қониқтиряпти. Бу ерда футбол ўйнаб хордиқ чиқаряпман десам ҳам бўлади. Раҳбарият билан ҳам муносабатларимиз аъло даражада. “Андижон”да ўйнаб озми кўпми мухлислар меҳрини қозондим. Ўз ўйинимни топиб кетишимда ҳам бу клубнинг хиссаси катта. Агарда раҳбарият мавсум сўнггида менга янги шартнома таклиф қилса, стол атрофида ўтириб барчасини бафуржа гаплашиб оламиз. Келаси йил ҳам жамоага керак бўлсам бажонидил шу ерда қолиб ўйнашга тайёрман.   


- Водийда илгари ҳам “Нефтчи” таркибида ўйнагансиз. Мана эндиликда “Андижон”дасиз. Қандай фарқларни сезяпсиз?
- Мухлислик бўйича олиб қараганда, андижонликлар номер бир дея бемалол айтган бўлардим. Уларни керак бўлса мамлакатимизда ҳам биринчи рақамли дейиш мумкин. Фарғонада мухлислар стадионга жуда кўп киради. Аммо Андижонникига ўхшаш ашаддийларини бунгача кўрмагандим. Гарчи жамоа аутсайдерлар қаторига тушиб қолган пайтларда ҳам мухлисларимиз бизни хаттоки сафар ўйинларида ҳам ёлғизлатиб қўймаяпти. “Қизилқум” билан учрашувга борганимизда ўша ерда ҳам андижонлик 5-10та ишқибозни кўрдик. Уларнинг қўллаб-қувватлашини кўриб, майдонда бошқача кайфиятда ўйнайсиз-да. Айниқса уй ўйинларимизда роҳатланаса киши.   

- Ўзи “Андижон” сафига келиб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошганди?
- Қишда ПФЛ Кубоги ўйини орқали. Бунгача биринчи лига иштирокчиси “НБУ-Осиё” таркибида эдим. “Андижон” спорт-директори Улуғбек Мирзаев кўнғироқ қилиб, битта синов-назорат ўйинида майдонга тушиш орқали кўрикдан ўтишимни маслаҳат берди. Бундай пайтда ортиқча ўйланиб ўтиришнинг мавриди эмасди ва дарҳол таклифга лаббай дея жавоб бердим. Чунки ҳар бир футболчи олий лигада ўйнашни истайди. Менда шундай имконият пайдо бўлганидан хурсандман.   

- “НБУ-Осиё” раҳбарияти ҳам элита клубига ўтишингизга қаршилик кўрсатмагандир?
- Ишонасмизми “Андижон”га қўшилишимдан икки кун олдин “банкирлар” билан янги битимга имзо чеккандим. Шунга қарамай клуб раҳбарияти мени тўғри тушунди ва янги жамоамда омад тилади. Фурсатдан фойдаланиб “НБУ-Осиё” раҳбариятига ҳам миннатдорчилик билдирган бўлардим.

- Биринчи лига билан олий лигани таққослаганда фарқ каттами?
- Албатта фарқ бор. Лекин биринчи лигада ҳам осон ўйинлар йўқ.

- Бу йилги биринчи лигани кузатиб боряпсизми?
- Сайтингиз орқали учрашувларда қайд этилган ҳисоблар билан танишиб бораман. Вақтим бўлди дегунча биринчи лига ўйинларини кўришга отланаман. Бу йил “НБУ-Осиё”нинг айрим ўйинларига бориб кўрдим.

- Бу йил қайси жамоа элитага тўғридан-тўғри йўл олади деб ўйлайсиз?
- (Ўйланиб) “Оқ-тепа” бўлса керак. Уларнинг таркиби кучли. Лекин “Обод” ҳам яхши жамоа. Асосан 25-26 ёшли футболчилар йиғилган. Қолаверса “Бунёдкор” ўринбосарлар таркибида харакат қилган футболчилар ўйнамоқда. Бу жамоада дўстларим кўп. Улар билан гаплашиб тураман.

- “Нефтчи”даги фаолиятингиз тўғрисида ҳам айтиб берсангиз?
- Бой тарихга эга бўлган клубда ўйнаганимдан хурсандман. “Нефтчи”га бориб қолишим дўстим Павел Смоляченко билан боғлиқ. У билан ёшлар терма жамоасида бирга ўйнаганимизда дўст эдик. 2012 йили қишда Самарқанднинг “Динамо” жамоаси йиғинида иштирок этиб юрдим. Аммо кейинчалик ўша пайтдаги бош мураббий Аҳмад Убайдуллаев айрим сабабларга кўра руҳсат берганди. Шундан сўнг Смоляченко бош мураббийга мени тавсия қилди. Ҳар йили қишда Фарғонада ўтказиладиган Ҳоким Кубоги турниридаги ўйин орқали Юрий Вазгенович мени синаб кўрадиган бўлди. Адашмасам “Андижон”га қарши баҳсда “Нефтчи” таркибида харакат қилдим. Ўша учрашувда битта гол уришга ҳам эришгандим. Ўйиндан кейин Саркисян мени ўз хонасига чақирди ва қолишимни айтиб, янги шартнома таклиф қилди.  

- Асосий таркибда камдан-кам кўриниши берардингиз. Бу ўша пайтдаги рақобатнинг кучлилиги билан боғлиқми?
- Ҳа, шундай деса ҳам бўлади. Асосан учрашув қайдномасига киритилардимда, захирада ўтириб имконият беришини кутардим. Ўша пайтда марказий ҳимояда Шукурали Пўлатов билан Шавкат Насибуллаев ўйнарди. 2013 йили раҳбариятда катта ўзгаришлар бўлгач, бир қатор футболчилар каби мен ҳам клуб билан хайрлашганман.  

- Шундан сўнг асосан биринчи лигада ўйнадангиз. Элита клубларидан чорловлар бўлмаганмиди?
- Очиғини айтаман, бўлмаганди. Йўқса ким ҳам элитада ўйнашни истамайди дейсиз. Таклиф бўлишини кутардим. “Нефтчи”да юрган пайтларимда ўз устимда ишлашни сусайтириб юборганимни кейинчалик тушуниб етганман. Аммо унда кеч эди. Ёшлик қилиб машғулотларда ҳам жиддий ёндошмаган эканмиз. Бошқа бундай хатога йўл қўймасликка ўзимга-ўзим вада берганман.   


-Тасаввур қилайлик, сизга савияси паст бўлган чемпионат иштирокчисидан таклиф бўлди. Аммо тўлайдиган маоши катта миқдорда. Бундай пайтда қандай йўл тутасиз?
- Агар шундай имконият туғилса обдон ўйлаб кўраман. Ҳаммасини тарозини палласига солиб кўргач, ўзим учун қулай бўлган таклифни қабул қиламан. Менга кўпроқ олий лигада қолиб, янада ўсишим маъқулроқдек. Лекин молиявий жиҳатдан ҳайратланарли бўлган таклиф тушса, уни қабул қилишим ҳам мумкин. Чунки ким ҳам моддий томондан мустаҳкам бўлишни истамайди дейсиз.

- Ўз амплуангиз бўйича айтадиган бўлсангиз, бу йил кимларнинг ўйини ёқмоқда?
- “Локомотив”даги марказий ҳимоячи Неманя Яничични кўрсатган бўлардим. (Бироз ўйланиб) Тўғриси, рўйхатни яна ким биландир давом эттиришга ҳам ҳайронман.

- Сизнингча жорий мавсумда қайси жамоа чемпион бўлади?
- Чемпионат тугашига учта тур қолди. Турнир жадвали ва бўлажак ўйинларга кўз ташласак, “Локомотив”нинг бу борадаги имконияти юқорироқ кўринмоқда. “Насаф”да ҳам “Бунёдкор” билан ўйинга қадар имконияти яхши эди. Аммо энди улар бор эътиборини 3-ўринга қаратса керак.

- Олий лига билан қайси жамоа хайрлашади деб ўйлайсиз?
- “Бухоро” жамоасини камситмаган холда айтаманки, уларнинг элитада қолиш имконияти тобора пастлаб кетди. Айниқса сўнгги турда “Навбаҳор”га ўз уйида ютқазиб қўйганидан кейин. Олдиндаги учта ўйин ҳам улар учун осон кечмайди. 15-ўрин эгаси эса плей-офф орқали элитада қолса керак деган таҳминим бор.

- Бу йил сизни ҳайрон қодирган жамоа қайси бўлди?
- “Насаф” мени қойил қолдирди. Деярли бир хил таркиб билан кетма-кет уч йилдан буён барқарор ўйин намойиш этиб келмоқда. Бу йил мана Ўзбекистон Кубогини ҳам қўлга киритди. Ажаблантиргани эса “Бухоро” бўлди. Чемпионат бошида таркибини сезиларли равишда етакчи ўйинчилар билан кучайтириб олган бухороликлар ўзидан кутилган натижани қайд эта олмади. Иккинчи даврада ҳам таниқли футболчиларни харид қилди. Аммо кўриб турганингиздек элита билан хайрлашувчи асосий номзод бўлиб турибди. Таркибдаги футболчиларига назар ташланг, хайрон қолдиради. 


- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Бу борада биринч навбатда Артур Геворкянни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Жуда кучли легионер. Жамоасига катта фойда келтирмоқда. Қолган хорижлик футболчиларнинг савияси деярли бир хил. У каби ўйинчиларни ўзимиздан ҳам топиш мумкин.

- “Андижон”нинг молдавиялик посбони-чи?
- Геннадий Мошняга ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириш мумкин. Кўплаб учрашувларда бизни муқаррар голлардан сақлаб қолмоқда. Айниқса у иккинчи даврани юқори суратда ўтказмоқда дейиш мумкин.

- Ҳимоячи сифатида бу йил сизга қайси ҳужумчиларга қарши ўйнаш қийин бўлди?
- “Металлург” тўпурари Шаҳзодбек Нурматовни айтган бўлардим. Бекобобдликлар билан Кубок ва чемпионатда жами тўрт маротаба ўйнаган бўлсак, Нурматовга қарши ўйнаш қийин кечди.

- “Андижон”даги ҳимоячилар ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳаммамиз бир-биримизни тушуниб ўйнамоқдамиз. Айтарли муаммо йўқ. Ёш жиҳатдан ҳам деярли тенгмиз. Учрашув чоғида бир-биримизга ёрдам берамиз. Аҳиллик биринчи ўринда туради.

- Жамоадаги қайси футболчиларни ўзига хос хусусиятлари бўйича таърифлаб ўтган бўлардингиз?
- Асрор Раҳмонов жуда хушчақчақ йигит. Бошида клубга келганимда Асрор ака борасида тасаввурим умуман аксинча эди. Аммо кейинчалик Раҳмоновнинг ҳаммага хуш кайфият улашиб юришини билдим. Кўп холларда ҳаммани кулдириб юради. Хонадошим Абдулатиф Абдуқодировни эса жуда беғам деб айтган бўлардим. Жамоамиз етакчиси Санжар Асқаралиев ҳам ҳудди Асрор Раҳмонов сингари ҳаммага хушкайфият улашиб юради. Кези келганда танбеҳ бериб туришни ҳам канда қилмайди. Тажрибали ҳужумчи Анвар Бердиевни эса ҳаммага ўрнак бўлади деб айтиш мумкин. Инсонийлик фазилатларини кўриб, қойил қоламиз. Кўпчилик айтади ёшартириш керак деб. Лекин Бердиев сингари ўйинчиларни борлиги зарар қилмайди. Майдон ташқарисида ҳам уларнинг фойдаси катта бўлмоқда. Умуман олганда клубда ҳар бир футболчининг ўзига яраша ўрни ва характери бор. Ҳар бирини хурматини жойига қўйишга харакат қиламан.

- Илгари ёшлар лигасида иштирок этган футболчи сифатида айтингчи, бу йил қандай ўтмоқда?
- Олдин дублда ёшларни ўйнаши қийин бўлган. 3-4та ўрин бўлган. Унга кириш учун 20тадан зиёд футболчи курашарди. Шу боис бўлса керак, ўша пайтларда ёшларни етишиб чиқиши сезиларли даражада эди. Аммо сўнгги йилларда ёшлар лигасида асосан ёшлар бўлиб кетди. Бу худди болалар турниридек бўлиб қолди менимча. Савия жиҳатдан бироз пастлаган назаримда.  

- Европадаги ишқибозлик қиладиган клубингиз қайси?
- Реал Мадрид.

- Китоб ўқиб турасизми?
- Опамлар китоб ўқишга мажбурлашган. Аммо озгина китоб ўқисам уйқум келади. Энди электрон вариантдаги китобларни ўқишга харакат қиламан.

- Мактабдаги баҳоларингиз қандай бўлган?
- (Кулиб) Футболчини баҳосидан бўлган. Яъни 3-4 олганман.

- “Championat.asia”нинг доимий ўқувчиси эканлигингизни билиш қийин эмасдек. Сайтнинг ютуқ ва камчиликлари дея нималарни айтган бўлардингиз?
- Албатта “CA”ни доимо кузатиб бораман. Ҳар бир ўйинни натижасини шу сайт орқали биламан. Жуда қулай. Бир хиллик йўқ. Кун ора янги-янги лойиҳаларни кўряпмиз. Кўз тегмасин.

- Лойиҳалар борасида фикрингиз?
- “Penalty”ни биринчи ўринга қўйган бўлардим. Жуда ажойиб чиқмоқда. Кейинги ўринга эса “КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА” лойиҳасини қўяман. Видео жиҳатдан олиб айтадиган бўлсак, “GOAL” ҳам яхши чиқмоқда.  

- Журналистларданчи?
- Ҳар бир хабар ёки мақолани ўқигач тагига кўз югуртириб муаллифни кўриб қўяман. Нодирхўжа ака Юлдашевнинг таъсирли мақолалари ажойиб чиқмоқда. Куюниб, аччиқ ҳақиқатларни айтмоқда. ОАВ ходими аслида ҳам шундай бўлмоқ даркор. 


- Ётирган таомингиз?
- Хонимни севиб тановул қиламан. Андижондан уйга кетаётганимда аёлимга хоним тайёрлаб туришларини буюртма бераман. Кейин Андижонча палов ҳам жуда ажойиб. (Кулиб) “Нефтчи”ни ютиб келганимиздан сўнг кетма-кет уч кун ош егани бордик. Бу гаплардан кейин кўпчилик мухлислар бизнинг футболчилар ошни кўп тановул қилгани учун ҳам яхши ўйнай олмади дейишлари ҳам мумкин. Ўзбекларда бир гап борку: ўлдирса ҳам ош ўлдирсин деган. Ўзбекистонда юрсангиз энг аввало ош ейсизда.  

- Хоббингиз нима?
- Футбол ўйнашдан ташқари яна мошиналарга қизиқаман. Ўзимни шахсий автомашинам ҳам бор. Лекин унинг номи сир бўлиб қолсин.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Чиғатойда миллионлар ўйини билан профессионал тарзда шуғуллана бошлаган пайтларимда Марат Кабаев устозлик қилганди. Ўша пайтда Алибобо Раҳматуллаев, Александр Лупашко ҳамда Исроил Эргашев каби ўйинчилар билан бирга бўлганмиз. 1991 йилда туғилган йигитлар гуруҳидан кўпи кейинчалик футбол билан хайрлашган.

- Дарвоқе, ўша пайтда Чиғатой футбол мактабининг обрўси юқори бўлган. Иқтидорлиларнинг етишиб чиқиши ҳам сезиларли даражада бўлганди. Тўғрими?
- Ҳа, ўша пайтда эътибор яхши бўлган. Хурмати кучли эди. Ҳар ким ҳам мактабга кира олмасди. Афсуски бугунги кунга келиб футбол мактаб нураб бораётгандек туюлмоқда. Сунъий майдоннинг аҳволи ҳам тобора ёмонлашиб бормоқда. Олдин “Футбол-МЕД”га бориш баҳонасида футбол мактабда бўлиб қайтардик. Энди у ерга ҳеч ким бормай қўйди.

- Оилангизда сиздан бошқа футболчилар борми?
- Йўқ. Акам ўз вақтида миллионлар ўйини билан шуғулланган. Лекин кейинчалик тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмагач хайрлашишга мажбур бўлганди. Шундан сўнг мени Чиғатойга олиб борганди. Дадам ҳам футболга жуда қизиқади. Интернет сайтига қай тарзда киришни ўргатиб қўйганман. Ҳозир ҳар бир ўйинимиз пайтида ҳисобни билиб боришга уринади. Сайтга ҳар куни кираётгани боис футболга оид газеталарни олмай қўйди.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика