RU

Последние новости

12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  0 12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  1 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  7 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  8 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10

Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман" Новости

Жасурбек Умрзоқов: "Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман"

"Андижон" жамоасининг қишки ўқув-машғулот йиғинида ўтган мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган дарвозабон Жасур Умрзоқов ҳам иштирок этмоқда.

Футболчи ушбу мавсумни шу жамоада ўтказиши кутилмоқда. "Навбаҳор" билан кечган иккинчи ўртоқлик учрашувидан сўнг иқтидорли посбонга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Андижон"дан тушган таклифни қабул қилдингиз? Жамоани ўзгартириш фикри қачон туғилди?

- Янги жамоага ўтиш фикри менда анчадан бери бор эди. Суперлига жамоаларида ўзимни синаб кўриш вақти келди деб ўйлайман. Бу жамоада юқори даражада ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан.  

- "Бургутлар" сафига қўшилишингизда Отабек Ғуломхўжаевнинг ҳам ўрни борми?

- Таклиф клуб раҳбарлари ва бош мураббий Отабек Ғуломхўжаевдан келди. Уларнинг чорловини жавобсиз қолдира олмадим. Отабек ака билан ишлаш ҳар доим мароқли бўлган дея оламан. Машғулотларида проффессионаллик юқори бўлади. 

- Сизнинг ёшингизда захирада ўтириш тўғри келмайди. Бу ерда эса ўйин амалиётига эга бўлишингиз учун жуда қулай имконият бор...

- Ҳа, гапингиз мутлақо тўғри. "Андижон"да ҳам рақобат кучли. Ўйин амалиётига эга бўлиш учун ўз устимда ишлашдан ва ҳаракатдан тўхтаётганим йўқ. Ўзимни кўрсатишга ва мухлислар эътиборига тушишга интилмоқдаман. 

- Ортда қолган ўртоқлик учрашувларидан қандай хулосалар чиқарилди? Дейлик дастлабки ўйин "Турон" билан ҳақида тўхталиб ўтсангиз...

- "Турон" билан ўйин мағлубиятга учраган бўлсакда муносиб тўп тепдик. Одатда танаффусдан сўнг футболчиларнинг спорт формасига қайтиши қийин кечади. Бунинг учун вақт керак. 

- "Навбаҳор"га қарши баҳсда водий дербисини кўрдик, жамоа таркиби ёш бўлишига қарамасдан футболчилар охирги дақиқага курашди...

- Ҳозирда жамоамизда ёшларга эътибор кучайтирилмоқда. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз деб ўйлайман. Амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беришига аминман. Янги мавсумда янги мақсадлар билан мухлисларнинг ишончини қозонамиз ва олдимиздаги вазифани бажарамиз. 

- Кўп футболчилар кучлироқ клубларга йўл олиш учун ўзлари учун трамплин бўладиган жамоаларга ўтишади. "Андижон" ҳам сиз учун трамплин вазифасини бажарадими?

- Менимча бошқа жамоалар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мен ҳозирда "Андижон" футболчисиман. Насиб қилса биринчи галда ёрқин ўйинларимни кўрсатишга бор кучимни бераман. Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика