Жасур Жалолиддинов: «Бу биз ўйлайдиган нарса эмас, буни мураббийлар ҳал қилади»
08 июн 2024 10:40
Новости
Жасур Жалолиддинов: «Бу биз ўйлайдиган нарса эмас, буни мураббийлар ҳал қилади»
Ўзбекистон ОТЖ сардори Жасур Жалолиддинов Малига қарши учрашувдан сўнг мухбирларимизга ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Парижга йўлланма олган икки жамоа ўртасидаги баҳс бўлди. Менимча, қизиқарли учрашув гувоҳига айландик.
Ўйлашимча, бугунги ўйинда ўзимизни кучли томонларимизни кўрсата олдик. Уларнинг жисмоний кучли томонларини ёпишга эришдик. Ундан олдин ҳам Африка жамоаларига қарши ўйинларда биз гавдаси катта футболчиларга қарши тўқнаш келганмиз, шу сабабли шундай футболчиларга қарши ўйнаш тажрибаси бор", - деди Жасур Жалолиддинов.
- Олимпия ўйинларида ёши катта қайси футболчилар билан бирга тўп тепган бўлардингиз?
- Бу биз ўйлайдиган нарса эмас, буни мураббийлар ҳал қилади. Ўйлашимча, Олимпиадада ким ўйнаши муҳим эмас, асосийси ватанимиз байроғини баландга кўтариш.

Похожие новости
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии