RU

Последние новости

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  233 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  1 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  16 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  4 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  9 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  4 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   26

Жасур Ҳамроев: «Бу йил чиқмасак, кейинги йил Суперлигага чиқиш учун курашамиз» Новости

Жасур Ҳамроев: «Бу йил чиқмасак, кейинги йил Суперлигага чиқиш учун курашамиз»

Про лига 18-тури доирасидаги «Турон» - «Динамо» (3:0) учрашувидан кейин самарқандликлар катта мураббийи Жасур Ҳамроев матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин борасида ўз фикрларини билдирди.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Бу ўйин рақибимиз учун ҳам, биз учун ҳам плей-оффга йўлланма берадиган Про-лигадаги 2-ўрин учун кураш эди. Ўйинни ёмон бошламадик, икки томон ҳам тенгкураш кўрсатаётган эди. Аммо бўлим охирида ҳимоядаги хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Натижада рақиб устунликни ўз қўлига олди.

Иккинчи бўлимда вазиятлар яратган бўлсак-да, гол киритиш учун йигитларимизда маҳорат етишмади. Вазиятдан фойдаланилганда эҳтимол ўйин бошқача кечарди.

- «Динамо» аввалги икки турда пешқадам «Нефтчи»ни мағлуб этди, «Шўртан» билан яхши ўйнаб дуранг қайд этди. Бугунги ўйин ва натижа эса аввалги икки баҳсдан катта фарқ қилгани сабаби нимада?

- Мавсум якунида жамоада чарчоқ ва жароҳатлар ўз таъсирини ўтказди. Шу боис ўйинимизда пасайиш кузатилган бўлиши мумкин. Чунки ҳар 3-4 кунда ўйнаяпмиз, қолаверса мавсум якуни сабабли аксарият футболчилар бардош бера олишмайди.

- «Динамо» амалда Суперлигага чиқиш имкониятини йўқотди. Кейинги икки ўйинда жамоани қандай руҳлантирмоқчисиз?

- Мавсум бошидан охиригача мақсадимиз Суперлигага чиқиш эди. Аммо жароҳатлар панд берди, деб ўйлайман. Нима ҳам дердим, бу – футбол. Кейинги икки ўйинда ҳам майдонга тушиб курашамиз. Бу йил чиқмасак, кейинги йил Суперлигага чиқиш учун курашамиз.





Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика