RU

Последние новости

00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  1 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  24 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  998 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6

Жасур Абдураимов: "Ёш футболчиларнинг дебюти ва ғалабадан хурсандман" Новости

Жасур Абдураимов: "Ёш футболчиларнинг дебюти ва ғалабадан хурсандман"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.

Жасур АБДУРАИМОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Биринчи навбатда стадионга келган ишқибозларни табриклашни хоҳлайман. Ўйинчилардан миннатдорман, улар бугун ғалаба учун 150 фоиз имкониятларини ишга солишди. Учрашувга қўйган вазифани бажардик - ғалаба қозондик.

"Пахтакор" ўзбек футболининг байроқдор жамоаси саналади. Йигитлар ўзларига ишончни ҳис қилишди. Бу ҳолат давом этади деб умид қиламан. Бугун ёш дарвозабон Шоҳрух Раимов учун жуда хурсанд бўлдим. Олий лигада дебют қилди ва беллашувни хатосиз ўтказди. Қийин беллашувда савиясини кўрсатди. Ёш ўйинчиларга ишонишда давом этамиз. Мослашиш учун уларга вақт керак, аммо катталар футболига кўника олишади деб ўйлайман.

Хушнуд Авилов ҳам жуда яхши ўйин намойиш қилди. У каби ўйинчилар футболимиз келажагидир. Баъзи жароҳатланган футболчилар тикланиб бўлгандан кейин жамоага ёрдам беришади. Ҳали ҳаммаси олдинда ва "Пахтакор" фаол курашда.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика