RU

Последние новости

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  70 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

Жанубия Корея терма жамоаси сардори дурангда мухлисларни айблагани учун узр сўради Новости

Жанубия Корея терма жамоаси сардори дурангда мухлисларни айблагани учун узр сўради

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш ўйинларининг сўнгги учрашувида Эрон билан дуранг ўйнади (0:0).

Straitstimes нашрининг маълум қилишича, ўйиндан сўнг кореяликлар сардори Ким Йонг-Гвон ушбу дурангда мухлисларни айблаган.

"Мухлисларнинг овози жуда баланд эди, жамоадошларимнинг гапини эшитиш жуда қийин бўлди. Бор овозимиз билан бақирганимизда ҳам ҳеч нарса эшитилмасди. Бундай ҳолат бўлишини кутгандик, аммо жамоадошларимни эшита олмаслик ноқулайлик келтириб чиқарди" - деган эди Ким Йонг-Гвон Эронга қарши баҳсдан сўнг.

Ушбу сўзлардан ғазабланган кореялик ишқибозлар, терма жамоа сардорини ҳақоратлар билан "кўмиб ташлашди".

"Омадсиз ўйин учун мухлисларни айблаган футболчини ҳеч қачон кўрмаган эдим. Уят сенга!" - деб ёзди ишқибозлардан бири.

"Учрашув жимликда ўтганида яхшироқ ўйнармидингиз, мен бундай деб ўйламайман" - дея изоҳ қолдирган яна бир мухлис.

Ўйиндан бир кун ўтиб, Корея терма жамоаси сардори мухлислардан кечирим сўради.


"Бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлислар олдида узр сўрайман. Мен буни назарда тутмаган эдим. Хато қилдим. Бундан жуда афсусдаман" - дейди Ким Йонг-Гвон.

Эслатиб ўтамиз, Сеулдаги "Seoul World Cup" стадионида бўлиб ўтган баҳсга 63124 мухлис ташриф буюрган.

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика