RU

Последние новости

07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2

Жанубий Суданда бўлган таъсирли ҳикоя: "Милан"нинг ямоқ футболкаси Новости

Жанубий Суданда бўлган таъсирли ҳикоя: "Милан"нинг ямоқ футболкаси

"У жуда бахтли эди. Мени эса ақлдан озган оқ танли йигит деб ўйлаган бўлса керак..."

Жанубий Суданда май ойидан бери 620 мингдан ортиқ одам кучли сув тошқинидан жабр кўрди — фуқаролар уруши тугаганидан бир йил ўтиб, фалокат юз берди. Ана шундай вазиятларнинг бирида даниялик фотограф Ян Граруп Африка мамлакатига боришга қарор қилди. У ерда бир болакай билан бўлган учрашув унга қаттиқ таъсир қилди. Бу ҳақида у ўзининг ижтимоий тармоғи орқали хабар берди:

"Мен футбол ишқибози эканим ҳеч кимга сир эмас — дунёнинг деярли ҳар бир мамлакатида севимли клубим бор. Италиядан "Милан"ни ҳамда Златанни жуда яхши кўраман. Яқинда Жанубий Суданнинг сув босган ҳудудларига сафар уюштирдим. Саёҳат давомида футболни севадиган, аммо кучли сув тошқинлари туфайли ҳеч қаерда футбол ўйнашга бирор жойи йўқ болаларни учратдим.



Нил қирғоғидаги Канал деб ном олган бир қишлоқда "Милан"нинг эски футболкасини кийиб олган бир болакай эътиборимни тортди. Футболка жуда ҳам эски ва бир нечта жойлари тикилган ҳам эди. У билан суҳбатлашдим ва биз "ўзгача" келишувга эришдик: унга янги форма олиб бердим, эскисини эса менга берди... У бундан жуда ҳам хурсанд бўлиб кетди, ҳаттоки, ичида мени ақлдан озган оқ танли йигит деб ўйлаган бўлса ажабмас. Бўлиши мумкин... Лекин мен учун унинг футболкаси санъат, садоқат ва муҳаббат рамзи эди. Ҳозир форма шу ерда, Данияда. Жанубий Судандаги болалар учун ЮНИСЕФнинг муҳим тадбирини қўллаб-қувватлаш мақсадида, мен формани махсус рамкага жойлаштириб, уни ким ошди савдосига қўймоқчиман.



Шунингдек, Ян — ўғли ҳам футболкаларини африкалик болакайларга совға қилмоқчилиги ҳақида айтди.


"Нега "Милан", Балотелли, Ибрагимович ёки "россонери"нинг даниялик ўйинчиси Симон Кьер бунга муносабат билдирмаётганига ҳайрон бўляпман", — деб кеча пост жойлади Граруп (биринчи постидан бир ҳафта ўтгач). — Биз беэътибор бўлмаган инсонгагина футболкани сотамиз. Барчаси ЮНИСЕФнинг Судандаги ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бўлмоқда. Ҳа, айтганча, ўғлим Элиас футболни яхши кўрадиган африкалик қиз ва ўғил болаларга ўзининг 200 дан ортиқ футболкаларини совға қилишга қарор қилди".


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика