RU

Последние новости

01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  5 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38

Жанжал чиқарган "Сурхон" ва "Андижон" футболчилари қанчадан муддатга дисквалификацияга учрашди? Новости

Жанжал чиқарган "Сурхон" ва "Андижон" футболчилари қанчадан муддатга дисквалификацияга учрашди?

Шу йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Биринчи лигаси 13-турида «Сурхон» жамоаси Термизда «Андижон» клубини қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида ҳар икки жамоанинг 4 нафардан футболчиси, шунингдек, «Сурхон» шифокори майдондан четлатилганди.

ПФЛ Регламенти (Тартиб-интизом кодекси 5-модда, 2-бўлим, 5.40 банди ҳамда 5-модда, 4-бўлим, 5.37 банди)ни бузгани учун «Сурхон» ва «Андижон» футбол клублари жаримага тортилди.  

“Сурхон” клуби ярим ҳимоячиси Тимур Мамадалиев (Тартиб-интизом кодекси 3-бўлим, 5.45 банди ва “и”, “п” бандларига асосан) 9та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” ҳимоячиси Санжар Шомуродов (Тартиб-интизом қўмитаси 3-бўлим, 5.45 банди ва “е”, “и”, “к”, “о” ҳамда “п” бандларига асосан) мавсум охирига қадар четлатилди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” ҳимоячиси Нажмиддин Нормуродов 5та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” ҳужумчиси Акмал Абдураҳмонов 2та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Сурхон” клуби врачи Фаҳриддин Абдусаматов агрессив ҳатти-ҳаракатлари ҳамда “Андижон” ПФК футболчисига жароҳат етказгани учун егаллаб турган лавозимидан четлатилди ва бундан буён ЎФФ ҳамда ПФЛ тасарруфидаги мусобақаларда ишлаш ваколатидан маҳрум этилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Иброҳим Отахонов 4та ўйинга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов 3та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиев 4та учрашувга четлатилди ва жаримага тортилди.

“Андижон” ҳимоячиси Акбар Хўжаев 2та учрашувга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Агар мазкур ҳолат яна такрорланса,  «Сурхон» ва «Андижон клубларига нисбатан янада қаттиққўл чоралар қўлланилади. Шунингдек, ҳар икки клубнинг раҳбарлари ва мураббийлар штаби эгаллаб турган лавозимлари мувофқилиги кўриб чиқилади.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика