RU

Последние новости

22:00Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  0 21:52Рустам Ашурматов: "Туркманистон ва Эронга қарши ўйинларда бор кучимизни намоён этамиз"  0 21:35Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"  4 21:00Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" муроса кўчасини танлади  4 20:52Машарипов ҳам келди. Ўзбекистон МТЖ тўлиқ таркибда машғулот ўтказмоқда ГАЛЕРЕЯ  4 20:31Мадрид шаҳрида "Мбаппе қонуни" жорий этилиши мумкин  6 20:06Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди  11 19:50Суперлига: "Олимпик" футболчисига қизил карточка нотўғри кўрсатилди — 10-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  8 19:11Неймар Месси ҳақидаги саволга жавоб берди  5 18:42"Футбол олами". Бобир Абдихолиқов ва "Нефтчи"да учтадан гол — Суперлиганинг 10-тури ҳақида барчаси  1 18:21Ла Лига янги мавсум учун тўпларни намойиш қилди  0 18:18ПРО-Лига. "Хоразм" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 17:56Александр Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 17:32"Зенит" Соболевни сотиб олмоқчи эмас  0 17:01ФАКТ. "Арал"нинг мағлубиятсиз серияси 11 та ўйинга етди  5

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Новости

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Комментарии

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика