RU

Последние новости

02:02Ўртоқлик ўйинлари. Португалия Финляндияни мағлуб этди, Италия эса Туркияни енга олмади  1 01:50"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди  0 01:22Хуммельс фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 00:55Родри: "Реал Мадрид" — дунёнинг энг яхши клуби"  1 00:28"Вест Хэм" футболчиси умрбод футболдан четлатилиши мумкин  0 00:10"Реал" афсонаси "Ал Насср"да иш бошлади  3 23:43Мбаппенинг "Реал"га ўтганига Роналду муносабат билдирди  4 23:26Ҳаким Фузайлов: "Ҳали кетма-кет очко қўлга киритиладиган ўйинлар келади"  4 23:09Муҳсин Низомиддинов: "Бугун бизга гол етишмади"  6 22:42Ўртоқлик учрашуви. Португалия — Финляндия. Роналду асосий таркибда эмас  5 22:27"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак  1 22:00Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  4 21:52Рустам Ашурматов: "Туркманистон ва Эронга қарши ўйинларда бор кучимизни намоён этамиз"  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"  13 21:00Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" муроса кўчасини танлади  9

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Новости

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Комментарии

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика