RU

Последние новости

10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  0 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  0 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  2 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  13 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  10 02:11АПЛ. Дуранг ўйнаган "Ноттингем Форест" ЧЛ зонасига қайта олмади  3 01:48А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди, аммо жамоа ҳали ҳам кучли саккизликда эмас  2 01:17"Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида жойлашган (мутолаа учун)  4 00:55Моуринью 2010 йилда "Интер"нинг "Барселона" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Ўша воқеани тасвирлаши мумкин бўлган сўз йўқ"  20 00:50Кафу Рафинья ҳақида: "У билан "Олтин тўп" учун рақобатлаша оладиган ўйинчиларни кўрмаяпман"  4 00:09Рафинья: "Мен Италия терма жамоасида ўйнашга жуда яқин келганман"   5 23:09"Интер"нинг муҳим футболчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйнамайди  4

Жамшид Саидов ва Воҳид Шодиев ноябрь ойи лауреатлари Новости

Жамшид Саидов ва Воҳид Шодиев ноябрь ойи лауреатлари

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиби аниқланди.

Унга кўра Бухоронинг “Бухоро” клуби бош мураббийи Жамшид Саидов 69 очко тўплаб ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу ойда Саидов бошчилигидаги “Бухоро” клуби “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”ни мағлуб этиб олий лигага қолишга муваффақ бўлди.

Ундан кейинги ўринни 67 очко тўплаган “Пахтакор” устози Нўъмон Ҳасанов банд этди. “Шерлар” ноябрь ойида чемпионатда 2та ўйин ўтказиб уларнинг иккаласида ғалабага эришишди ва 11-марта мамлакат чемпиони бўлишди.  

Кучли учликни “Локомотив” клуби бош мураббий лавозимини бажарувчиси бўлган Андрей Микляев якунлаб берди. Микляев 44 очко тўплади. “Темирйўлчилар” ушбу мураббий қўл остида ўтган ойда чемпионатда иккита ўйин ўтказиб уларнинг иккаласида ҳам рақибни мағлуб этишди.



Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳужумчиси Воҳид Шодиев ноябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўтган ойда “Олмалиқ”қа битта, “Қўқон-1912”га иккита гол урган Шодиев сўровномада 65 очко тўплади.

Ундан кейинги ўринни “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеев банд этди. Ўтган ойда иккита ўйинда иккита гол урган футболчи 55 очко жамғарди. Учинчи ўринда “Бухоро” клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров қайд этилди. Ноябрь ойида 2та ўйинда 2та гол урган ёш футболчи 48 очко тўплади.

Ноябрь ойи сўровномаси натижалари

Ўрин        

Мураббий

I

II

III     

IV     

V      

Жами   

1

Жамшид Саидов       

9      

5      

1

-

1

69

2

Нўъмон Ҳасанов

7

5

4

-

-

67

3

Андрей Микляев

-

5

7

1

1

44

4

Игорь Шквирин

-

-

2

8

5

27

5

Бахтиёр Бобоев

-

-

2

5

7

23





Ўрин        

Футболчи

I       

II      

III     

IV     

V       

Жами  

1

Воҳид Шодиев

9

2

4

-

-

65

2

Игорь Сергеев

3

9

1

-

1

55

3

Отабек Шукуров

4

3

2

5

-

48

4

Игорь Таран

-

1

5

4

2

29

5

Элдор Шомуродов   

-

-

1

2

3

10

6

Отабек Валижонов

-

-

2

-

2

8

7

Александр Лобанов

-

1

-

2

1

7

8

Дониёр Исмоилов

-

-

-

-

4

4

9

Шаҳзод Шайманов

-

-

1

-

-

3

10

Лутфулла Тўраев

-

-

-

1

1

3

 
Ким кимга овоз берди. Тўлиқ рўйхат

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика