Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин
13 июл 07:58
Новости


Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин
Эроннинг “Сепахон“ клуби майдон марказини кучайтириш учун плеймекер қидирмоқда.
Маълумотларга қараганда, Эрон клубига “Нефтчи“ ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровнинг хизматлари таклиф қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Сепахон“ ўтган мавсум Эрон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган.
Жамшид Искандеров эса йил бошида Фарғонанинг “Нефтчи“ клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган. 31 ёшли футболчи жорий мавсум 18 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 6 та голли узатма бор.
Похожие новости

Комментарии