RU

Последние новости

21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  51 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  172 20:45БАА Про лигаси. Ғаниев ва "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида "Хатта"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  1 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  16 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  14 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  9

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди" Новости

Жамшид Саидов: "Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди"

Суперлига 2-тури доирасидаги "Қизилқум" — "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жамшид Саидов: "Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Кетма-кет иккинчи ўйин иккинчи таймда яхши ҳаракат қила олмаяпмиз, аммо шунга қарамай 3 очко учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман" Мухлислик учун келган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.


- "Қизилқум" жамоаси олдига қандай вазифа қўйилган?

- Жамоамиз мақсади: ўтган мавсумдан яхшироқ натижа қайд этиш.

- Жамоа нега иккинчи бўлимда ўйинни сусайтириб юборяпти?

- Менимча психология. Муваффақиятли биринчи бўлимдан сўнг йигитлар ғалабага эрта ишониб қўйишмоқда. Ҳеч қандай жисмоний муаммолар йўқ. Дастлабки турлар ўтиб олгандан сўнг ҳаммаси ўз жойига тушиб кетади деб ўйлайман.

- "Қизилқум" март ойида "Насаф" ва "Локомотив"га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсларда жамоанинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Чемпионатда енгил ўйинлар бўлмайди. Нимага қодирлигимизни кўрсатишга уринамиз. Албатта ижобий натижани режа қилганмиз.

- Жамоага грузиялик ҳужумчи (Элгужа Лобжанидзе) таклиф қилинган эди. Унинг жароҳати борми, бўлса қачон қайтади?

- Ҳа, унда шикастланиш бор. Улар таркибимизда, шартнома имзолаганмиз. У сафга қайтиши билан ҳужумчи хизматидан фойдаланамиз.

- Роберт Озолс Латвия терма жамоасидан чақирув олган. Кейинги турларда бошқа дарвозабон хизматидан фойдаланасизми?

- У ортга қандай ҳолатда қайтишига қараймиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади.


Рейтинг: +1   

Комментарии

   
11 мар 22:54:05
HAVASKOR JURNALIST
Ikkinchi davrada ishqilib o'yinni tashlab yubormanglar. Ps: Qizilqum muxlisi emasman!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика