RU

Последние новости

19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  2 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  2 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  7 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  14 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  5 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  8 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2

Жамшид Саидов: "Бухоро"да ҳозир тенг кучли иккита таркиб бор" Новости

Жамшид Саидов: "Бухоро"да ҳозир тенг кучли иккита таркиб бор"

"Бухоро" - "Андижон" (5:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун 5:2 ҳисобида ғалаба қозондик. Хатоларга йўл қўйдик, бунга қадар олий лигада гол ўтказмагандик. Бугун эса 2та гол ўтказдик. Бироқ рақибдан кўпроқ гол урдик. Очиқ ва чиройли ўйин бўлди. Бунча кўп мухлислар олдида мағлуб бўлиш ва ёмон ўйинга ҳаққимиз йўқ эди. Жамоа ўйиндан ўйинга яхши ҳаракат қилмоқда", - дейди Жамшид Саидов.

"Ўтказилган голларда ҳимоячиларимиз хато қилишди, шу боис уларни кўриб чиқамиз кейинги ўйинларда бунда бўлмаслигига уринамиз. Бугун Сардор Қобулжонов илк бор қайдномага киритилди. Сардор Раҳмонов ҳам жароҳатидан қутулди ва ёшлар лигасида майдонга тушди. Ҳозир Бобур Омоновда жароҳат бор. Бизни 24 апрель куни "Насаф"га қарши жиддий ўйин кутиб турибди".

"Андижон" бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Биз рақиб сафида Йовановичнинг ҳаракатларини кузатдик. У иккинчи қаватдаги 90 фоиз курашларни ютди. Ҳимоячиларимизга кўп ташвиш туғдирди".

"Камолиддин Мурзоев марказий ҳужумчи. У гол урмаяпти дегани бу ёмон ўйнаяпти дегани эмас. Мурзоев майдонда катта кўламдаги ишни бажармоқда, шерикларини қулай вазиятларга чиқармоқда. Ҳа ҳозирча гол урмаяпти. Аммо ҳали ўзини кўрсатишига ишонаман".

"Шавкат Саломов жамоамиз сардори, етакчимиз. У ўз уйида, мухлислари қаршисида ўйнашмоқда. Ҳозир бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Қўқондаги баҳсга қаранг Пардаев ва Неъматов асосий таркибда тушганди. Бугун эса бошқалар. Олий лига ҳам узоқ давом этади. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш", - дейди Саидов.

"Бухоро" матбуот хизмати
 

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика