RU

Последние новости

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  73 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  14 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Жалолиддиновга "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди Новости

Жалолиддиновга "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди

Қозоғистоннинг "Қайрат" клубининг янги аъзоси Жасур Жалолиддиновга Туркиянинг "Галатасарой" ва "Трабзонспор" клублари қизиқиш билдирганди.

Анталияда йиғин ўтказаётган "Насаф" Руминиянинг “Университатя Клуж” жамоаси билан дурангга имзо чекди. 

Учрашувни томоша қилиш учун борган Championat.asia вакили маҳаллий агентлардан бири билан танишди. Айни пайтда футбол агенти сифатида фаолият юритаётган Ҳаяти Шен куни кеча "Қайрат" жамоасига трансфер қилинган Жасур Жалолиддинов ҳақида гапирди.

"Бу футболчини "Трабзонспор" скаути сифатида ишлаб юрган чоғимда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Анталиядаги йиғинида кўрганман. Чап оёқда тўп тепадиган, жуссаси кичкина, аммо ҳаракатлари жуда ажойиб бўлиб, майдон марказида доминантлик қиларди.

Биз у йигитни ўргандик, ҳаракатларини кузатдик. Жуда иқтидорли эди, аммо »Трабзонспор«да ўйнаб кета оладиган савияда эмасди. 

Ўшанда 10-рақамли йигитни Истанбулнинг гранд жамоалари — "Галатасарой", "Бешиктош" ва "Фенербахче" скаутлари ҳам қизиқиш билан кузатганди.

Ундаги иқтидор яққол намоён бўлганди. Лекин Туркия суперлигасида, хусусан, гранд клубларда ўйнаб кетиш учун иқтидорли бўлишнинг ўзи етарли эмас. Сиз тайёр футболчи бўлишингиз керак", - дейди мезбон мамлакат вакили.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика