RU

Последние новости

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  3 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  7 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  8 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас" Новости

Жалолиддин Машарипов: "Камерун ва Коста-Рика ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов айни пайтда жароҳатини даволамоқда.

"Ал Насср" ярим ҳимоячиси билан боғланиб унинг ҳозирги ҳолати, терма жамоамизнинг бўлажак ўйинлари ҳамда Венсан Абубакар ҳақида сўрадик.

- Жалолиддин аҳволингиз яхшими? Ҳозирги жароҳатни қачон ва қандай олгандингиз?

- "Ал Насср" билан янги мавсумга тайёргарликни Испанияда олиб бордим. Жароҳатни айнан Испаниядаги йиғинида олдим. Машғулотлар вақтида жуда оғир юкламалар берилди. Шифокорлар айнан шу юкламалар туфайли жароҳат кузатилди деб айтишди.

- Айни пайтда тикланиш жараёнини ўтказяпсиз. Қачон сафга қайтасиз?

- Худо хоҳласа тахминан 15 кунларда майдонга қайтсам керак. Даволаниш курсидаги охирги укол қолди, ўша уколни олиб яшил майдонга қайтаман.




- Ёзда сизни Миср клубига ўтишингиз ҳақида хабарлар чиққанди. Бу трансфер амалга ошишига жароҳатингиз тўсиқ бўлди десак бўладими?

- Ҳа, бу трансфер жароҳат туфайли амалга ошмади. Тўғриси "Ал Насср" мени қўйиб юборишни у қадар хоҳламаётганди. Охирги гап ўзимда қолганди, кутилмаган жароҳат туфайли трансфер амалга ошмади.

- Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Камерун ва Коста-Рика билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Тажрибали футболчи сифатида жамоамиздан нима кутяпсиз?

- Иккала жамоа ҳам Жаҳон чемпионатида ўйнайди. Шахсий фикримча Камерун ҳам, Коста-Рика ҳам топ терма жамоалар эмас. Катанецнинг интервьюсини кўрдим, бош мураббий рақиблар жуда кучли деб айтибди. Лекин жуда кучли эмас, Камерун терма жамоаси сардори Венсан Абубакар билан бирга ўйнайман. Айтмоқчи бўлганим ўйнаса бўлади. Йигитлардан ортиқча босимни олиб ташлаш керак. Ваҳима қиладиган даражадаги рақиблар эмас. Интервьюни кўрганимда бош мураббийнинг ўзи ҳам ғалабага ишонмаётгандек гапирди. Бу оддий ўртоқлик ўйини деб айтди. Йигитларни ғалабага ишонтириши керак. Бу интервьюни кўрган футболчилар бош мураббийни ўзи ҳам ғалабани ўйламаяпти деб фикр қилиши мумкин. Ҳар қандай терма жамоани мағлуб этиш мумкинлигини тушунтириши керак. Фикримча "бу оддий ўртоқлик ўйини, йигитларни синаб кўрамиз" деган гап бўлиши керак эмас деб ўйлайман.




- Айтганингиздек Камерун терма жамоаси ҳужумчиси Венсан Абубакар билан "Ал Насср"да бирга тўп тепасизлар. Унинг кучли ва кучсиз томонлари нимада?

- Абубакар кўпроқ ҳимоячилар олдида туриб, дарвозага тескари туриб тўпни қабул қилади. Асосан шериклари билан девор услубида ўйнайди, корпуси билан яхши ўйнайди, иккита вазиятдан битта гол уради. Унга қарши ўйнаса ҳам бўлади, айтганимдек ваҳима қилиш керак эмас.

- Жароҳат олганингиздан кейин ЎФА ёки терма жамоа вакиллари cиз билан боғланишдими?

- Албатта чемпионатнинг илк турида майдонга тушмаганимдан кейин Катанецнинг ўзи алоқага чиқди ва ҳол-аҳвол сўради. Жароҳатим борлигини айтдим ва афсуски терма жамоа йиғинига бора олмаслигимни билдирдим. Кўпчилик ёзиб далда бериб турди.


Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика