Жака: "Байер"га рафиқам туфайли ўтганим йўқ"
03 окт 2023 11:01
Новости
Жака: "Байер"га рафиқам туфайли ўтганим йўқ"
"Байер" ярим ҳимоячиси Гранит Жака нега мавсум олдидан Лондоннинг "Арсенал" жамоасидан Леверкузенга кўчиб ўтганини тушунтирди.
"Улар менинг рафиқам туфайли Германияга қайтаётганимни ёзишди. Бу ёлғон. У ҳам мен каби Лондонда жуда бахтли эди.
Футболчи ва спортчи сифатида ўзим шундай қарорга келганман. Мен Германиянинг режали ва нимагадир эришмоқчи бўлган топ-клубига ўтдим. Албатта, кўчиб ўтишимиз осон кечди, чунки биз аввал Дюссельдорфда яшаганмиз ва рафиқам ўсган Мёнхенгладбахга яқинмиз", – деди Гранит Жака.
Гранит Жака жорий мавсум "Байер" таркибида барча мусобақаларда 8 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Швейцариялик футболчи Хаби Алонсо жамоасида асосий ўйинчи ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии