RU

Последние новости

12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  0 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  1 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  0 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  3 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  15 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  3 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман” Новости

Жаҳонгир Абдусаломов: “Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам бермоқчиман”

Про лига 15-туридан ўрин олган “Янгиер-қурувчи” – “Зомин” (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Жаҳонгир Абдусаломов фикрларига қулоқ тутдик.

Маълумот учун, Абдусаломов учрашувда ягона голни киритиб, жамоасига ғалаба тақдим этди. 

- Бугунги ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Жуда қийин ўйинни ўтказдик. “Зомин” билан баҳс қийин бўлишини олдиндан билардик. Худога шукр, биз уларни мағлубиятга учратиб, мухлисларимизга ғалаба тақдим қилдик. 

“Зомин”нинг охирги ўринда турганига қарамай, яхши жамоа эканини билардик. Тайёргарликни шунга яраша қилгандик. Уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман. 

Жамоамизнинг айни вақтдаги асосий мақсади, 5-ўринни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олиш ҳисобланади. Ҳозирда имкониятимиз бор, қолган ўйинларда ижобий натижа қилиб, вазифани бажара оламиз. 

Бугун жамоа сафидаги илк голимни урдим. Аввалроқ буни амалга оширишим мумкин эди. Бироқ жароҳатлар туфайли кўп баҳсларни ўтказиб юбордим. Ҳар бир ўйинда гол уриб, жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика