Жаҳонгир Абдурашидов: "Уйда ўтаётган учрашувларда омадимиз келмаяпти"
13 ноя 2020 18:10
Новости
Жаҳонгир Абдурашидов: "Уйда ўтаётган учрашувларда омадимиз келмаяпти"
Про лига 17-турдан ўрин олган "Зомин" - "Хоразм" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жаҳонгир Абдурашидов фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, тезкор гол қўйиб юбордик. Шундан сўнг ўзимизга келиб олишга анча қийналдик. Уй учрашувларида омадимиз келмаяпти. Меҳмонда яхши ўйнаяпмиз. Ўз майдонимизда босим бўляптими ёки бошқами буни тагига ета олмаяпмиз. Йигитлар билан гаплашамиз.
Ўйинда амалга оширган ўзгаришларимиз ўзини оқладими йўқми билмадим. Футболчилар қўлидан келганча ёрдам беришди. Биринчи бўлимнинг ўзида яратган вазиятларимиздан фойдаланишимиз керак эди",- дейди Жаҳонгир Абдурашидов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии