RU

Последние новости

18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  0 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  0 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  1 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  2 16:47Суперлига-2025. Энг қиммат легионерлар ТОП-10  7 16:33Мбаппе, Куртуа ва Валверде "Реал"нинг бугунги ўйинини ўтказиб юборади  2 16:03U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонни мағлуб этган Корея Республикаси пенальтилар сериясида ютқазди ва финалга чиқа олмади  12 15:51Бир йилда 31та ўйин! Хулоса: Яман ва Индозенияни ютдик, Эрон ва Кореяга ютқаздик  14 15:44"Ман Сити" ёзда хавбек ва ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Клубга Камбьязо ва Ливраменто қизиқ  0 15:20"Пахтакор" спорт директори: "Клуб Холдорхоновни сотди, лекин..."  5 14:49Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"  15 14:38Ўзбекистон кубоги. Финал мезбонлиги уч стадиондан бирига насиб қилади  13 14:06«Атлетико» президенти: «ВАР яхши ҳакамликни ўлдирди»  8 13:30Пау Кубарси 12 йил ичида «Барселона» ҳимоячилари орасида энг ёш гол муаллифига айланди  3

Жаҳон чемпионати фаворитлари либоси билан танишинг Новости

Жаҳон чемпионати фаворитлари либоси билан танишинг

Қатардаги "Ал Байт" стадионида бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати очилиш учрашуви бўлиб ўтишига ҳам уч ойдан камроқ вақт қолганида, Adidas ва Puma турли терма жамоалар учун либослар тўпламини, жумладан, кубокни қўлга киритиш учун потенциал даъвогарлар қаторида бўлган Аргентина ва Германияга янгича кўринишдаги футболкаларни тақдим қилди.

Puma тайёрлаган либосларда ўзининг ғалати бир янги фалсафасини илгари сурди ва "бўронлар"га сабаб бўлди. 2022 йилда Puma тақдим этган меҳмон формаларининг олд тарафи марказига футболчи рақами атрофига ҳар бир мамлакатнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда махсус "halo"лар билан безатилди. Ушбу либослар ўтган йили Европа клублари учун учинчи либос сифатида ишланган ва футбол кўйлаклари таркиби қоидаларини бузиб, олиб ташланган қисмларни катта бўлаклар билан алмаштирилган либослар дизайни билан айнан бир хил бўлиб қолган. Улар ушбу либослардан қимматли сабоқ олмаган кўринади. Тан олиш керак, баъзи формалар бошқаларидан кўра яхшироқ чиққан. 

Қуйида Adidas ва Puma томонидан терма жамоалар учун ишланган кўплаб либосларни кўриб чиқиб, қисқа тавсифдан сўнг чиройли чиққани ёки йўқлигига қарор берамиз.

Аргентина меҳмон либоси (Adidas)

Ўтган ойда ошкор қилинган сўнгги версиядаги терма уй либосидан машҳур "Albiceleste" чизиқлари билан ажралиб турувчи Аргентинанинг 2022 йилдаги меҳмон формасининг асосини қуюқ ва тўқ бинафшаранг ташкил этади. Adidas мамлакат байроғи марказидаги олтин қуёшни акс эттириш учун пастдан кўтарилган оловли чизмадан фойдаланишган.

Баҳо: яхши

Германия уй либоси (Adidas)

Одатдаги шаблондан четга чиқиб, "Аякс"га тақлид қилиб, унинг либосига ўхшатган ҳолда, рақам, логотип ва юлдузларни ўз ичига олган якка кенг қора чизиқли марказий "фартук"ли либос "немис машинаси"га тақдим этилди. Бу, албатта, DFB томонидан афзал кўриладиган стандарт оқ кўйлаклардан воз кечиш бўлишига қарамай, яхши танлов эканини таъкидлаш жоиз.

Баҳо: яхши

Германия меҳмон либоси (Adidas)

Асосан қора рангдан таркиб топган меҳмон либоси худди уй формаси каби нафис бўлиб, чуқур тўқ рангли қизил графиклар билан қопланган. Унда шунингдек, немисларнинг тезкор ва тартибли ўйини ишораси бўлган рамзлар ҳам мавжуд.

Баҳо: яхши

Гана меҳмон либоси (Puma)

Ушбу либос Гана тўқимачилик қолипидан илҳомланган ҳолда, марказда жойлаштирилган квадрат шакл ёрқин қизил майдон тепасидан ўрин олган миллий байроқнинг талқин қилинишидир. У ёрқин ва ранг-баранг бўлиб, Puma'нинг асосий дизайнини умумий нафислигини бузмаган ҳолатда ифодаланган кам сонли яхши намуналардан биридир.

Баҳо: яхши

Япония уй либоси (Adidas)

Япониянинг Жаҳон чемпионати учун ҳозирлаётган икки либоси ҳам қадимги япон қоғозларини қатлаш санъати бўлган оригамидан илҳомланган ҳолда чизилган. Уй формаси анъанавий "кўк самурай" рангида бўлиб, унинг устига Япония футбол федерацияси тепасида тасвирланган мифологик уч оёқли қарға Ятагарусунинг оригами моделига ўхшаб кетадиган тўлиқ графигига эга нақшлар билан безатилган.

Баҳо: яхши

Япония меҳмон либоси (Adidas)

Кун чиқар юртнинг оппоқ меҳмон либоси енгларида худди шу Ятагарусу оригами графикаси тасвирланган. Шу билан бирга, ундаги икки хил рангли хиралик эффекти Япониянинг футболга ўзига хос ёндашуви: қувватлилик, тезкор, очиқ ва шиддатли ўйин намойиш этишни билдиради. 

Баҳо: яхши

Мексика меҳмон либоси (Adidas)

Қадимги Мексиканинг маҳаллий маданиятидан илҳомланган ҳолда яратилган либос Микстек санъати билан қопланган бўлиб, Adidas вакилларининг айтишича, "миллатнинг жанговар руҳини чақиради".

Баҳо: яхши

Марокаш меҳмон либоси (Puma)

Баҳо: қониқарли эмас

Сенегал меҳмон либоси (Puma)

Либоснинг жўшқин яшил ранги етарлича ёқимли, аммо чизмалар... Puma вакилларининг изоҳига кўра, дарғазаб шер жағининг мавҳум талқини бўлиши мўлжалланган, бироқ у яхши намуна бўлиш учун ўта минимал ва жуда ноаниқ ҳисобланади. Африканинг амалдаги чемпионлари бунданда яхшисига лойиқ эди. 

Баҳо: қониқарли эмас

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика