RU

Последние новости

09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  0 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  9 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  2 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  6 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  15 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2

Ихтиёр Тошпўлатов: “Янги мавсумда асосий таркибдан жой олишга интиламан” Новости

Ихтиёр Тошпўлатов: “Янги мавсумда асосий таркибдан жой олишга интиламан”

Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Турон”да ўтказган ярим ҳимоячи Ихтиёр Тошпўлатов 2022 йилги мавсумни яна бекободликлар сафида бошлаши маълум бўлди.

Буни футболчи билан ўзаро суҳбат давомида ҳам билиб олдик. 

Янги мавсумни қайси жамоада ўтказиши ҳақида

- Худо хоҳласа, янги мавсумни “Металлург”да бошлайман. “Турон”да ижара асосида ўйнаб қайтдим ва насиб қилса, янги мавсумда бекободликлар сафида асосий таркибда ўйнамоқчиман. Рақобат юқори эканини биламан. Шу боис машғулотларда кўпроқ меҳнат қилиб, асосий таркибга муносиб эканимни исботламоқчиман. 

“Турон”даги фаолияти борасида

- “Турон”даги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Негаки, биз Суперлигада қолиш вазифасини уддалай олмадик. Агар вазифани бажарганимизда, балки бирмунча қониқиш ҳосил қилган бўлардим. Яхши ўйнаган бўлсак-да, омадсизликлар туфайли керакли натижаларга эриша олганимиз йўқ. Бир нечта клублардан таклифлар бўлди, бироқ мен “Металлург”да қоламан. Чунки жамоа билан амалда шартномам бор. 

“Металлург”нинг янги бош мураббийи тўғрисида

- Жамоамиз янги бош мураббийи билан ҳали юзма-юз бўлиб гаплаша олганим йўқ. Лекин бу мураббийнинг ўтган мавсумнинг охиридаги иш фаолиятини четдан туриб кузатдим. Ишонаманки, хорижлик мураббий жамоага фойда келтира олади. 

Фаолияти борасида

- Янги мавсумдан умидим катта. Охирги мавсумлардаги фаолиятимдан бироз қониқмадим. Бунинг ўзга яараша сабаблари бор, аммо ҳоўир буларни ошкор қилишдан фойда йўқ.

Легионер бўлиши хусусида

- Албатта, келажакда легионер сифатида тўп тепиш имкониятим бўлишига ишонаман. Бу кун келишини кутаман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика