RU

Последние новости

21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  0 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  6 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0

Иван Бошкович: "Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, бу учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик" Новости

Иван Бошкович: "Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, бу учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Учта гол ўтказиб юбориш ҳар доим ёмон, албатта. Ортиқча гапирмоқчи эмасман. 100% аминманки, биз ўз даражамиздан пастроқ ўйнадик. Олдинги ўйинда кўпроқ энергия сарфлаган бўлишимиз ҳам мумкин. Ушбу мағлубиятга ўрганиб чиқамиз. Бундай ҳисобда ютқазиш ноқулай, аммо олдинги қадам босиш керак. Бироз дам оламиз ва кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

- "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, "Металлург"га қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўргандингиз?

- Ҳар бир рақибни чуқур ўрганиб чиқамиз. Уларда қандай камчилик борлигини биламиз. Бугун биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи таймда ҳам хатолар бўлди. Учта гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўйинга қайтиш жуда қийин бўлди. Кейин гол ҳам киритдик. Ҳисобни тенглаштиришга эса кеч бўлганди.

- Дарвозабонингизни ўйинидан қониқдингизми? Ўтказиб юборилган голларда унинг айби бормиди?

- Ютқазаётганда, бутун жамоа мағлуб бўлади. Биринчи ўринда мураббий мағлуб бўлади. Бунга мен жавоб бераман. У вазиятларни яхши кўра олмадим. Ўйиндан кейин чуқур таҳлил ўтказамиз. Хатоларни тўғирлаймиз.

- Жамоа билан шартномангизни 2026 йилга қадар узайтирдингиз. Келажакда қандай жамоа қуришни мақсад қилгансиз?

- Чемпионни. Чемпионликка курашиш мақсадим. Жамоам билан шу мақсадни олдимизга қўйганмиз.

  Менда яна бир савол бор. Нега ВАР тизими ишламаслигини ўйинга 10 соатгина қолганда маълум қилишди? Нега вақтлироқ эмас? Бунга сабаб техник муаммо деб ўқидим. У қанақа техник муаммо бўлиши мумкинки, ўйинга 10 соат қолганда маълум бўлса? Футбол ривожи ҳақида гапиряпмизми, унинг ривожи учун бироз ҳаракат ҳам қилайлик. Ё ВАР билан ўйнайлик, ёки ВАРсиз. Тўғриси, тушунмаяпман. Ҳакамликни муҳокама қилишга эса кеч бўлади. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика