RU

Последние новости

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак" Новости

Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Шунақа қаршилик бўлишини кутгандик. Бугунги рақибимиз кучли жамоа эди. Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Йигитлар кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришди. Турли ёндашувларга асосланган футбол ўйнадик. Ҳужум, қарши ҳужум, стандарт вазиятлар, барча жиҳатлар бўйича ҳаракат қилдик. Ўйинга рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда вазиятларимиз кўпроқ бўлганди. "Нефтчи" жамоаси яхши ҳимояланди, бизга имконият бермасликка ҳаракат қилишди. Катта ғалабага эришдик. Иккинчи давра учун тайёргарликка жиддий киришамиз.

- Захирадан футболчи майдонга туширганингизда унинг гол уришини ҳис қилганмидингиз?

- Футболни фақат бир футболчи ўйнамайди. Мураббийлар штаби футболчининг ўйинга тайёрлигига ишонган ҳолда майдонга туширади. Футболчи дисквалификация ёки жароҳатга дуч келиши мумкин. Бунда жамоада унинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи бўлиши керак. Имкониятдан унумли фойдаланиш керак.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида режалар қандай?

- Трансферлар жамоадаги мувозатнинг бузилмаслиги учун амалга оширилади. Бизда ҳозир мувозанат бўйича барчаси жойида, натижаларимиз бор. Вазиятга қараб бизни қизиқтирган вариантларни кўриб чиқамиз.

- Петкович жароҳат сабаб бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди. Ҳозирда у аввалги даражасида ўйнай олмаяпти. Футболчининг ўйини иккинчи даврада очилиб кетишига ишонасизми?

- Мен барча футболчиларга ишонаман. Унга мослашиб кетиши учун вақт керак, яна жароҳат ҳам олди. Бизда барча бир-бирига ёрдам беради. Унинг маҳоратига ишонаман. Футболчи фақат гол билан жамоага ёрдам бермайди.

- "Нефтчи" билан Суперлигада дуч келганингизда мағлубият қайд этилганди. Бугун ғалаба қозондингиз. Жамоа ҳозирга келиб кучайди, Суперлига жадвалида пешқадамлар қаторида. Мавсум якунида чемпионлик мақсади борми?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. "Сўғдиёна" мухлисларига мавсум якунида соврин тақдим этиш учун курашаяпмиз, шунга интиламиз. Бизда катта вазифа шундай. Ҳар бир ғалабали ўйиндан сўнг кейинги ўйинда ҳам шу натижани қайд этиш учун ҳаракатни бошлаймиз. Бизда шароитлар ҳам етарлича.

- Санжар Рашидовни иккинчи даврада жамоада кўрамизми?

- Бизга жамоада мувозанат керак. Ҳар бир футболчини алоҳида қадрлаймиз, ёшлар бор, тажрибали футболчилар бор. Мувозанатни ушлашимиз керак. Кимнидир захирада қолдириш ниятимиз йўқ. Ёшларга кўпроқ имконият беришимиз керак.

- Кубокдаги навбатдаги рақиб "Навбаҳор" билан ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳар бир жамоа билан ўйнаса бўлади. Бизда яхши таркиб йиқилган. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар, ўз ўйинимизни ўйнаймиз. "Навбаҳор" кучли жамоа, лекин биз бу ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика