RU

Последние новости

11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  5 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  2 09:59Катанец келган, "Сурхон" ғалаба қозонган ва асабий Бошкович қизил олган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 09:40Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум  1 09:14Қозоғистон терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро  10 08:47Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди  10 08:20Роналду навбатдаги финалдаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тўхтата олмади  45 07:54Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия»  15 07:32Суперлига. Бугун "Нефтчи" Тошкентда меҳмон бўлади   9 06:30Қирол кубоги финал. "Ал Ҳилол" - "Ал Насср" 1:1 (Пенальтилар 5:4)  1 02:17"Ал Ҳилол" "Ал Насср"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Қирол кубогини қўлга киритди!  27 00:55Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди  3 00:33"Боруссия Дортмунд" ҳам Лондонга етиб борди  4

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ" Новости

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Шуни айтишим мумкинки, ўйин биз учун оғир бўлди. Кубок учрашувлари фаворитлар учун хавфли бўлишини билардим. Шу боис биз бунга тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда кутганимдек ўз даражамизда ўйнай олмадик. Кўплаб техник хатолар содир этилди. Энг муҳими, хатоларимизни тўғрилай олдик. Ўйлашимча, иккинчи бўлим ёмон ўтмади. Аксинча, шогирдларим мен истагандек вазият яратиб, рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Энг муҳими, яхши шаклланган жамоани мағлуб эта олдик. Бундай рақибга қарши кураш осон бўлмади, шу боис, ўйиндан кўнглим тўлди. 

Гуруҳдан чиқиш олдимизда турган энг муҳим вазифа саналади. Мен ўз футболчиларим билан бирга яхши ўйин намойиш этган қўқонликларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сиз ёшлар билан яхши ишлайсиз, бошқа мураббийлар бундан ўрнак олиши керак. Сиз бошқа жамоалардан ёш талантларни тўплашда давом этишингиз лозим. Жиззах жамоаси бир вақтлар Ўзбекистонда ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган. Ўйлайманки, тез орада жамоа нуфузини ўша даражага олиб чиқа оласиз. Саволим: бугун нега Люпчо Дориев ва ёш Муҳаммадюсуф Собировга имконият тақдим этилмади? Улар ҳам ўйнасин.

- Катталар футболида, илк навбатда, натижа талаб қилинади. Ихтиёримда жуда кўп ёшлар бор, лекин мен таркибни ҳамиша ўйинчилар сифатига қараб танлайман. Машғулотларда ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушади. Мен ҳамиша айтиб келганман, ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ, аксинча, сифатли ва сифатсиз даражадаги ўйинчилар мавжуд. Мен таркибни шу тариқа аниқлайман. Лекин, албатта, ёшлар билан ишлаш осонроқ. Сабаби, узоқ муддат ичида ўсиши ва ривожланиши мумкин, бу баъзида сабр талаб этади. Ёши катта ўйинчилар эса юқори даражасига чиқиб бўлган ва улардан ортиғини кутиш қийин. Шу боис, менинг тасаввуримча, натижа ёмон бўлмаяпти. Менимча, бу усул нафақат "Сўғдиёна", балки Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки бу ёшлар ўзларини кўрсатиб, келгусида Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепиши мумкин. Мен Муҳаммадюсуфни ҳам ўзим таклиф қилганман, у "Бунёдкор"да ишлаган кезларимда яхши таассурот қолдирган. Шунчаки, рақобат соғлом бўлиши керак. Эҳтимол, унга ҳам имконият тақдим этилиши мумкин.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика