RU

Последние новости

10:28Испания термасида Албанияга қарши учрашув олдидан катта йўқотиш  0 10:00Месси бир йўлла иккита рекордни ўрнатди  7 09:32Рашидов Португалиядаги фаолияти нима учун узоққа бормаганини тушунтириб берди  1 09:05Спаллетти Испаниядан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 08:38Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди  1 08:12Сардор Рашидов фаолияти давомида энг катта гонорари қанча бўлганини маълум қилди  4 07:45Суперлига. Бугун турнинг навбатдаги марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:06Месси бошчилигидаги амалдаги чемпионлар Канадани ишончли тарзда мағлуб этиб, Копа Американи ғалаба билан бошлади  21 03:39Самвел Бабаян: "Кунига 24 соат ишлаяпмиз, лекин нимадир етишмаяпти"  45 03:02Жамшид Саидов: "Биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ"  5 02:25Евро-2024. Испания - Италия 1:0, автогол ўйин тақдирини ҳал қилди  1 02:00Евро-2024. Испания Италияни ҳақли тарзда мағлуб қилиб, плей-офф йўлланмасини нақд қилди!  26 01:19"Реал" ой сўнгида эркин агентга айланадиган "Ювентус" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 00:42Пиоли Бенземанинг мураббийига айланиши мумкин  0 00:15Мбаппе ниқоби туфайли Нидерландияга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ" Новости

Иван Бошкович: "Футболда ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг (0:2) меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Шуни айтишим мумкинки, ўйин биз учун оғир бўлди. Кубок учрашувлари фаворитлар учун хавфли бўлишини билардим. Шу боис биз бунга тайёргарлик кўрдик. Биринчи бўлимда кутганимдек ўз даражамизда ўйнай олмадик. Кўплаб техник хатолар содир этилди. Энг муҳими, хатоларимизни тўғрилай олдик. Ўйлашимча, иккинчи бўлим ёмон ўтмади. Аксинча, шогирдларим мен истагандек вазият яратиб, рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилди. Энг муҳими, яхши шаклланган жамоани мағлуб эта олдик. Бундай рақибга қарши кураш осон бўлмади, шу боис, ўйиндан кўнглим тўлди. 

Гуруҳдан чиқиш олдимизда турган энг муҳим вазифа саналади. Мен ўз футболчиларим билан бирга яхши ўйин намойиш этган қўқонликларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Сиз ёшлар билан яхши ишлайсиз, бошқа мураббийлар бундан ўрнак олиши керак. Сиз бошқа жамоалардан ёш талантларни тўплашда давом этишингиз лозим. Жиззах жамоаси бир вақтлар Ўзбекистонда ажойиб ўйинлари билан ёдда қолган. Ўйлайманки, тез орада жамоа нуфузини ўша даражага олиб чиқа оласиз. Саволим: бугун нега Люпчо Дориев ва ёш Муҳаммадюсуф Собировга имконият тақдим этилмади? Улар ҳам ўйнасин.

- Катталар футболида, илк навбатда, натижа талаб қилинади. Ихтиёримда жуда кўп ёшлар бор, лекин мен таркибни ҳамиша ўйинчилар сифатига қараб танлайман. Машғулотларда ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушади. Мен ҳамиша айтиб келганман, ёш ва ёши катта деган тушунча йўқ, аксинча, сифатли ва сифатсиз даражадаги ўйинчилар мавжуд. Мен таркибни шу тариқа аниқлайман. Лекин, албатта, ёшлар билан ишлаш осонроқ. Сабаби, узоқ муддат ичида ўсиши ва ривожланиши мумкин, бу баъзида сабр талаб этади. Ёши катта ўйинчилар эса юқори даражасига чиқиб бўлган ва улардан ортиғини кутиш қийин. Шу боис, менинг тасаввуримча, натижа ёмон бўлмаяпти. Менимча, бу усул нафақат "Сўғдиёна", балки Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдадан ҳоли эмас. Чунки бу ёшлар ўзларини кўрсатиб, келгусида Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепиши мумкин. Мен Муҳаммадюсуфни ҳам ўзим таклиф қилганман, у "Бунёдкор"да ишлаган кезларимда яхши таассурот қолдирган. Шунчаки, рақобат соғлом бўлиши керак. Эҳтимол, унга ҳам имконият тақдим этилиши мумкин.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика