RU

Последние новости

17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  2 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  0 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  1 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  0 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  3 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  1 15:10БАА – Ўзбекистон учрашуви учун ўзбекистонлик мухлисларга нечта чипта тақдим этилади?  14 14:27Элит ОЧЛ қайтмоқда. Бугун чорак финалга старт берилади  10 13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  1 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  7 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  14 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  9 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   29 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  13

Жамшид Саидов: "Биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ" Новости

Жамшид Саидов: "Биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (0:0) меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмасман. Учрашув жуда яхши ўтди. Қарши ҳужум орқали имкониятлар яратишга уриндик. Чунки “Навбаҳор” қандай ўйнашни билишади. Қолаверса, Наманганда ўйнадик. Бугун омад биз томонда эди. Йигитларга, шунингдек, узоқ йўлдан бизни қўллаб-қувватлашга келган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Бугун етакчилардан очко тортиб олганимиздан хурсандман.

Акаки ҳақида ҳозир ҳеч нарса дея олмайман, лекн у биринчи бўлимда жароҳат олди. Бир неча кундан сўнг унинг саломатлиги ҳақида билиб оламиз. Унинг жароҳати сабабли тактикамиз ўзгарди. Чунки у жамоа етакчиларидан бири саналади. Умид қиламанки, Акакининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмайди. Чунки олдимизда биринчи даврадаги ОКМКга қарши сўнгги ўйин кутиб турибди. Мухлисларимиз қаршисида бор имкониятимизни ишга солишимиз керак. Бошқа ўйинларга қандай тайёргарлик кўрсак, бунга ҳам шундай тайёргарлик кўрамиз.

Шогирдларимнинг бугунги ўйинидан мамнунман. Режалар ҳақида гапирадиган бўлсак, селекция ишлари олиб борилмоқда, жамоага янги қон керак. Мавсумни яхши бошлагандик, лекин биринчи давра сўнгида омад биздан юз ўгирди. Ўйлашимча, жамоа ёмон эмас. Аммо биринчи даврадан сўнг кучайишимиз аниқ. 

"Навбаҳор" чемпионлик учун курашадиган лидерлардан биридир. Улар билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Бугун биз ҳимояландик, аммо "Навбаҳор" таркибида терма жамоанинг ярми жамланган. Уларнинг аксарияти турли клубларда бир неча бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Рақиб ўз майдонида ўйинни ҳамиша кучли тарзда бошлашини билардик. Улар дастлабки дақиқалардан прессингга урғу берди. Мухлисларнинг мезбонларни қўллаб-қувватлаши ҳам катта аҳамиятга эга. Биз  буни билардик ва шунга яраша тайёрландик. Чемпионатда ҳамма бир-бирини билади. Муҳими, қийин ўйинда очко қўлга киритдик. 

Бугун бизга совуққонлик ва маҳорат етишмади. Қолаверса, ҳаво иссиқ бўлди, бу ҳам футболчиларга таъсир ўтказди", — деди навоийликлар устози.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика