RU

Последние новости

22:35Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2 (матнли трансляция)  29 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  1 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  2 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  68 20:00Ника Качарава: "Суперлигадаги футболчилар жисмоний жиҳатдан кучли экан"  2 19:49Ўзбекистон кубоги. 1-босқичдан кейин мураббийларнинг фикрлари  0 19:31Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади  0 19:10АПЛ. "Ньюкасл" тезкор гол уриб ҳам мағлубиятга учради  1 18:55А Серия. "Комо" кетма-кет бешинчи ғалабасини қайд этди  3 18:45Агар футболчи термада жароҳат олса, ФИФА клубларга қандай ва қанча тўлайди?  0 18:23Арсен Венгер: "Абдуқодир Ҳусанов каби футболчилар мураббийларга ёқади"  25

Месси бошчилигидаги амалдаги чемпионлар Канадани ишончли тарзда мағлуб этиб, Копа Американи ғалаба билан бошлади Новости

Месси бошчилигидаги амалдаги чемпионлар Канадани ишончли тарзда мағлуб этиб, Копа Американи ғалаба билан бошлади

Копа Американинг Аргентина - Канада учрашуви якунланди.

Мусобақанинг очилиш учрашувида амалдаги чемпион Аргентина Канадага қарши баҳс олиб боради.

Таркиблар билан танишинг:

Аргентина – Канада 2:0 

Аргентина

Хулиан Альварес - 49', Лаутаро Мартинес - 88'

Копа Америка - группа A . Тур 1

21/06/2024, 06:00

0
:
2
Завершен

Канада

Стадион: Mercedes-Benz Stadium, 70564 зрителей

Главный судья: Jesus Valenzuela

45'
90'
49'  Хулиан Альварес
49'  Алексис Макаллистер
61'  Родриго де Пауль
68'  Анхель Ди Мария (Джовани Ло Чельсо)
76'  Хулиан Альварес (Лаутаро Мартинес)
77'  Леандро Паредес (Николас Отаменди)
88'  Лаутаро Мартинес
88'  Лионель Месси
89'  Науэль Молина (Гонсало Монтиэль)
89'  Маркос Акунья (Николас Тальяфико)
90'  Джовани Ло Чельсо
59'  Таджон Бучанан (Джейкоб Шаффельбург)
80'  Кайл Ларин (Ричи Ларея)
81'  Исмаэль Коне
85'  Исмаэль Коне (Джонатан Осорио)
85'  Лиам Миллар (Jacen Russell-Rowe)
90'  Дерек Корнелиус

Аргентина – Мартинес, Молина, Ромеро, Мартинес, Акунья, Паредес, Де Поль, Мак Аллистер, Ди Мария, Месси, Альварес.

Канада – Крепо, Джонстон, Корнелиус, Лумпунгу, Дэвис, Бьюкенен, Эуштакиу, Коне, Ларин, Дэвид, Миллар.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

88. ГОООЛ. Лаутаро Мартинес ҳисобни оширмоқда. Мессидан ассист

85. Учрашувнинг энг яхши футболчиси ҳозирча канадалик дарвозабон бўлса керак, Крепо бир нечта супер вазиятларда дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди

83. Месси Лаутарони бирга бир чиқариб юборди, бироқ Мартинеснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ушбу ҳужумда Месси жароҳат олгандек, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

81. Огоҳлантириш: Исмаэль Коне ҳакам томонидан огоҳлантирилди

79. Яна Месси, яна сардор дарвозабон билан бирга бир чиқди ва яна бир бор унинг зарбасига аниқлик етишмади. Бугун омад Мессидан очиқчасига қочмоқда

77. Ўзгариш: Лаутаро Мартинес ва Николас Отаменди майдонга тушди, улар Леандро Паредес ва Хулиан Альваресни алиштиришди

76. Канаданинг навбатдги ҳужуми, бироқ Ларин яна тўпни дарвозага йўллашга кеч қолди

74. Канадаликлар сардори жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, бироқ зарба анча ноаниқ кетди

72. ВАРдагилар пенальтига асос йўқ деб ҳисоблади

71. Ҳакам ВАР билан суҳбатлашмоқда. Аргентина дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин

68. Ўзгариш: Жовани Ло Чельсо Ди Марияни алиштирди

67. Шимолий Америка жамоаси анча номдор рақибга қарши ажойиб ҳаракат қилмоқда. Джонатан Дэвиднинг зарбасига аниқлик етишмади



65. Месси нималар қилди. Мартинесдан супер узатмасидан сўнг афсона дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади, зарбани дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни эса Месси яна эгаллаб олди ва дарвозабон ва ҳимоячини алдаб зарба йўллади, бироқ зарбага аниқлик етишмади

63. Канада ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ ҳужумчилар ўз имкониятидан фойдалана олмади

61. Огоҳлантириш: Де Паул очиқчасига қўп билан ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди

60. Ўзгариш: Таджон Бучанан майдони тарк этди, унинг ўрнига Джейкоб Шаффельбург тушди

57. Месси рақиб майдончасига кириб борди ва зарба бериш чоғида канадалик ҳимоячи ажойиб ҳаракат қилди

55. Ди Мариянинг узоқдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади

50. Голдан руҳланган чемпионлар навбатдаги ҳужумни ташкил қилди, Альвареснинг ажойиб зарбасини дарвозабон бурчакка чиқариб юборди

49. ГОООЛ. Мессидан супер узатма, тўпни  Мак Аллистер эгаллаб олди, уни дарвозабон йиқитди ва қайтган тўпни Альварес дарвозага жойлаб қўйди

Иккинчи бўлим бошланди, ҳозирча ҳисоб 0:0. Иккинчи бўлимда янада ҳужумкор ўйин гувоҳи бўламиз деган умиддаман,

Биринчи бўлим якунланди

43. Канадаликлар ҳисобни очишлари мумкин эди, бироқ Мартинесдан супер сейв, қайтган тўпни эса Девис бироз нонаниқ йўллади

39. Мак Аллистернинг боши билан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

38. Аргентинадан навбатдаги ҳужум, бироқ Крепо тўпга ўз вақтида чиқди ва ҳужумни тўхтатишга эришди.

32. Девисдан навбатдаги ажойиб рейд ва яна Ларин ўз имкониятидан фойдалана олмади. Сўнгги дақиқаларда канадаликлар ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда

30 Девис қанотдан ажойиб ҳаракат қилди ва узатмани амалга оширди, бироқ Бьюкенен вазиятни кўкка совурди

27. Месси ва Акунья ажойиб ҳаракат қилишди, бироқ сўнгги нуқтани қўядиган футболчи топилмади

24. Алфонсо Девиснинг кучли зарбасини Де Паул ўзига қабул қилди ва энди унга шифокорларнинг ёрдами зарур

22. Маркос Акунья Ларинга қарши қўполлик ишлатди ва канадаликларда яхши имконият пайдо бўлди

20. Ди Мария рақиб майдончасига кириб боришга ҳаракат қилди, бироқ уни ҳимоячи тўхтатмоқда

18. Аргентинада навбатдаги ажойиб имконият. Де Паулнинг узатмасидан сўнг Месси дарвозага зарба йўллади, бироқ тўп ҳимоячига тегмоқда

10. Мессининг зарбасига аниқлик етишмади, етмаганига ён ҳакам ҳам байроғини кўтармоқда

8. Анхел Ди Мария дарвозабон билан бирга бир чиқди ва зарба йўллади, Креподан сейв 

4. Учрашувнинг бошидан амалдаги чемпионлар устунликка эришишга интилмоқда. Ҳозирча Шимолий Америка жамоаси ҳам ёмон ҳаракат қилмаяпти

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика