Италия топ-клуби Мудрик учун курашга қўшилди
17 сен 2022 12:55
Новости
Италия топ-клуби Мудрик учун курашга қўшилди
"Милан" "Шахтёр" ва Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикка қизиқиш билдирмоқда.
"Todofichajes" хабарига кўра, Италия клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ футболчини харид қилиш осон бўлмайди, чунки "кончилар" унинг учун 50 миллион евродан кўпроқ пул талаб қилишмоқда. Олдинроқ ярим ҳимоячига "Реал", "Арсенал", "Брентфорд", "Ньюкасл" ва "Эвертон" клублари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
21 ёшли Мудрик жорий мавсум "Шахтёр" сафида 5 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан битими 2026 йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии