Италия клуби эгаси коронавирусга чалинди
08 мар 2020 16:57
Новости
Италия клуби эгаси коронавирусга чалинди
Италиянинг "Новара" клуби эгаси Маурицио Рулло Хитойда тарқалишни бошлаган коронавирус "COVID-19"ни юқтириб олди
Рулло Германияга хизмат сафари уюштирганида ушбу касалликни юқтириб олган. Айни дамда у касалхонада даволанишнинг махсус курсларини ўтамоқда. Клубдагилар ушбу касаллик бошқаларга юқмаслигининг олдини олмоқда.
Бугунги кунда Италия коронавирусдан зарарланганлар сони бўйича 3-ўринда кетмоқда - 5883. Хитойда 80965 ва Жанубий Кореяда 7134 нафар инсонда коронавирус борлиги аниқланган.
Бутун дунёда вирус юқтирганлар 106 минг инсондан ошади. Улардан 60 мингга яқини касалликдан тузалишди. 3600дан ошиғи эса вафот этди.
Комментарии