Италия А Сериясида ўтган ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди
01 окт 2022 11:15
Новости
Италия А Сериясида ўтган ойнинг энг яхши мураббийи аниқланди
Италия чемпионатида сентябрь ойи якунларига кўра энг яхши мураббий номи маълум қилинди.
Мукофот "Удинезе" бош мураббийи Андреа Соттилга насиб этди.

Сентябрь ойида мураббий шогирдлари учта ўйинда ҳам ғалаба қозонишди: "Рома" (4:0), "Сассуоло" (3:1) ва "Интер" (3:1).
Жамоа ҳозирда А Серия турнир жадвалида пешқадам "Аталанта" ва "Наполи"дан бир очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.
"Удинезе"нинг навбатдаги ўйини 3 октябрь куни "Верона"га қарши кечади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии