RU

Последние новости

18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама (Матнли трансляция)  17 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  1 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  23 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  31

"Истерн" бош мураббийи: "Сўғдиёна" билан ўйинда бор маҳоратимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" Новости

"Истерн" бош мураббийи: "Сўғдиёна" билан ўйинда бор маҳоратимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"

Эртанги ОФК Кубоги Ҳудудлараро ярим финал учрашуви олдидан "Истерн" вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унинг биринчи қисмида Гонконг жамоаси бош мураббийи Роберто Лосада ва жамоа етакчиларидан бири Тамирлан Козубаев қатнашди ва саволларга жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

"Ўзимизга мос рақибга қарши ўйнаймиз. Қийин учрашув бўлиши аниқ. Чиройли ўйин гувоҳига айланамиз деган умиддаман. 

Октябрдан буён ўйинларда қатнашмаганимиз туфайли Ўзбекистонга вақтлироқ келдик ва бу ернинг қуруқ об-ҳавосига мослашдик. Ҳозирда тайёрлигимиз маромига келди", – гонконгликлар устози.

"Мураббийимиз айтганидек, ўзимизга мос рақибга қарши ўйин ўтказамиз. Эртага бўлиб ўтадиган ўйиндан ўзимиз учун ижобий бўлган натижани кутяпмиз", – деди гонконгликлар футболчиси.

- "Сўғдиёна" жамоасининг ОФК Кубогидаги учрашувлари ва Кубок доирасидаги "Қизилқум"га қарши ўйинни томоша қилдингиз. Жиззах клубининг қандай қийин жиҳатларини аниқладингиз?

- Клубимизнинг асосий қисми ёш футболчилардан иборат. "Сўғдиёна"да эса ёши катта футболчилар бор. Уларнинг тажрибасидан келиб чиқсак, бу улар фаворит эканлигини англатади. Шавкат Саломов, Шоҳруз Норхонов ва Жасур Ҳасанов яхши ўйин кўрсатишларини аниқладим. Бу ўйиндан олдинги кайфиятимизни тушириб юборди, деб айта олмайман. Бор маҳоратимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

Таиланддаги охирги ўйиндан кейин жамоамизда ўйинчилар сони қисқарди. Бундан ташқари, пандемия туфайли баъзи ўйинчиларимизни олиб кела олмадик. Ўйлайманки, ўзимизни кўрсата оламиз. Бу ёш футболчиларимиз халқаро майдонда ўзларини намоён этишлари учун ҳам яхши имконият бўлади деган умиддаман.

- Бир ҳафтадан буён Ўзбекистондасиз. Умуман, Жиззахдаги меҳмонхона, транспорт ва майдон ҳолати бўйича шароитлар сизни қониқтиряптими?  "Championat.asia"га берган интервьюнгизда Жасур Ҳасановни энг кучли футболчи, дея эътироф этгансиз. Чемпионат баҳслари ҳисобига шундай хулоса келдингизми ёки ОФК Кубоги мусобақаси орқалими? 

- Шаҳар менга ёқди. Яратилган ҳамма шароитлардан қониқяпман. Меҳмонхонада нимани хоҳласак, ҳаммасини дарров элтиб беришяпти, бизга сифатли хизмат кўрсатилмоқда. Ҳасановга келсак, унинг ўйинларини анчадан буён кузатиб боряпман. Охирги ўйинлардаги голлари ўзига хос тарзда урилди, хавфли футболчи. Ундан ташқари, Шаҳбоз Жўрабеков, Шакват Саломов ва Хислат Халиловнинг ўйинларини ҳам эътироф этган бўлардим. 

Майдон ҳолатига келсак, 2 сентябрь куни "Қизилқум" билан ўйинни кузатиб бордик ва кўрдикки, майдон идеал даражада эмас. Бу албатта ўйинчилар тўлиқ потенциалини кўрсатишларига халақит қилади. Бироқ Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам бундай муаммолар учраб туради. Бу бизга ҳам, "Сўғдиёна"га ҳам муаммо келтиради, лекин боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз. 

Эртага футболчиларимиз борини бериб ўйнашларини хоҳлайман. Қандайдир фоль кузатилса ёки гол урилса, футболчиларимиз ўйинни шунчаки ташлаб қўймасликларига умид қиламан ва улардан астойдил кураш олиб боришларини кутаман.

Эслатиб ўтамиз, эртанги учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика